Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби лавозимига Собирова Камола Шавкатовна тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу лавозимга тайинлов Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.
Камола Собирова 1983 йил 13 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолиятини 2001 йилда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ёшлар» каналида таржимонликдан бошлаган. Кейинчалик Agakhan Trust Culture, UzDEU Bank, Italian Food Technology, GIZ каби халқаро ташкилотларда турли вазифаларда ишлаган. У рус, инглиз ва испан тилларини билади.
Изоҳ (0)