• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чироқчида аҳолига 20 йил хизмат кўрсатган сув-ариқ бепарволик сабаб яроқсиз ҳолга келди. Томорқа эгалари ва фермер сувсизликдан қийналмоқда

    Чироқчи туманининг Дурсун қишлоғида аҳолига 20 йил давомида хизмат кўрсатиб келган сув-ариқ бепарволик сабаб бугун яроқсиз ҳолга келган. Ариқдан сув келтириб ичган 150 дан ортиқ хонадон бугун томорқасидан даромад ололмаяпти. 31 гектар ери ҳужжатда сувли майдон сифатида қайд этилган фермер эса ғаллани сотиб олиб режасини бажармоқда.

    Фото: «Дарё»

    — Бу ариқдан келаётган сув Дурсун ҳамда Зум қишлоғи аҳолисининг томорқасини суғорарди, — дейди аҳоли вакилларидан бири Туркман Норқулов. — Қишлоғимизда 3350 нафар аҳоли истиқомат қилади. Мавжуд 678 та хонадондан 50 дан ортиғи томорқадан даромад кўради. Зум қишлоғидаги 619 та хонадоннинг 100 га яқини томорқа суғоради. 150 дан ортиқ хонадон бугун сувсиз ўтирибди. Томорқадан даромад қилолмаяпти. Президентимиз томорқадан унумли фойдаланиш ҳақида кўп маротаба такрорласалар-да, туман масъуллари аҳолининг сувга бўлган эҳтиёжини арзимас сабаблар билан эътибордан четда қолдирмоқда.

    Фото: «Дарё»

    — 2018 йил ўз маблағимдан 21 миллион сўм сарфлаб, ғаллани бошқа фермердан сотиб олдим ва режани бажардим, —  дейди «Бердиев Эшмамат Бердиевич» фермер хўжалиги раҳбари Эшмамат Бердиев. — Сабаби менинг ихтиёримдаги 191 гектар ернинг 31 гектари ҳужжатларда сувли майдон сифатида кўрсатилган. Шу боисдан ҳам ўша ердан олинадиган ҳосилимни сувли майдон режаси бўйича топшираман. Аслида эса, ўша 31 гектар ерга сув бормаётганига 7 йил бўлди. 7  йилдан бери ғаллани сотиб олиб, давлат режасини бажариб келяпман.

    Эшмамат Бердиев

    Эшмамат Бердиев
    Фото: «Дарё»

    Аҳоли вакилларининг айтишича, сув-ариқнинг қишлоққа кириш қисми ўпирилиб, жарликлар юзага келган. Эски анҳор каналидан келаётган сув ўша жарликлар сабаб аҳолигача етиб бормаяпти.

    Фото: «Дарё»

    — Бизда сув муаммо эмас, фақатгина ариққа эътибор қаратилиб, ўпирилиб тушган жойлари таъмирланса, ариқ йўли тозаланса, муаммо арийди, — дейди аҳоли вакилларидан яна бири Тошпўлат  Бўронов. — Қишлоқдошлар ҳашар йўли билан қиламиз десак, ўпирилиб  тушган жойларига техника ёрдами керак. Қолаверса, шу ариқдан катта фермер хўжаликлари, боғ ҳам сув ичиш умидида. Фермер давлатга сув бормайдиган ер учун сувли майдон режасини бажариб, ғалла топширяпти-ку.

    Эски Анҳор канали

    Эски Анҳор канали
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фермер Эшмамат Бердиевнинг маълумот беришича, фермер бу муаммо билан туман ҳокимлиги-ю, вилоят ташкилотлари ҳатто вилоятнинг собиқ раҳбари Зафар Рўзиев қабулида ҳам бўлган. Унга тақдим этилган жавоб хатларида ёзилишича, фермернинг  ҳужжатларда сувли ер сифатида қайд этилган, аммо амалда сувсизликдан қақраб ётган ерларига борган сув-ариқ 2019 йил таъмирлаб берилади. Бироқ, жорий йил якунланаяпти-ки, таъмирлаш ишларидан дарак йўқ.

    Фермернинг ҳужжатларда сувли ер деб қайд этилган даласи

    Фермернинг ҳужжатларда сувли ер деб қайд этилган даласи
    Фото: «Дарё»

    — 2012 йил яхши ният билан 10 гектар майдонда боғ яратгандик, мевали дарахтлар экиб анча парваришладик, бироқ сувсизлик сабаб бугунги кунда дарахтларимиз нобуд бўлмоқда, — дейди боғбонликни касб қилган Бердимурод Бобоқулов. — 2012 йилгача яхшигина сув келарди. Аммо кейинчалик эътибор сусайди ва шу аҳволга келиб қолдик.

    Фермер Эшмамат Бердиевнинг таъкидлашича, вилоят ҳокимининг собиқ ўринбосари Бахтиёр Ражабов мутасаддиларга фермер ери учун сув келтириб бериш топшириғини берган, аммо эътиборсиз раҳбарлар сабаб муаммо ҳалигача ҳал этилмай қолмоқда.

    Сувсизликдан қуриётган боғ

    Сувсизликдан қуриётган боғ
    Фото: «Дарё»

    Қишлоқ аҳлининг «Дарё» мухбирига қўшимча қилишича, қишлоқдаги ички йўллар аҳволи ҳам ўта қониқарсиз. Таъбир жоиз бўлса, аҳволига маймунлар йиғлайди.

    Қишлоқнинг ички йўли

    Қишлоқнинг ички йўли
    Фото: Фарҳод Норқулов

    Кутамиз, мутасаддилар не деркин?

    17.12.2019, 20:56   Изоҳ (0)   26189
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда итнинг устига машина ҳайдаган 2 ҳайдовчига нисбатан суд ҳукми ўқилди

    17.12.2019, 20:43

    Ўзбекистонда 26 декабрь куни қуёш тутилиши кузатилади

    17.12.2019, 20:27

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси арча безатиш соғлиқ учун фойдали эканлигини билдирди

    17.12.2019, 20:11

    Ўзбекистонда 2020 йилдан бошлаб қўриқланадиган юклар учун йиғим миқдори оширилади

    17.12.2019, 20:09

    Навоий вилояти адлия бошқармаси шаҳар ҳокими қарори юзасидан тақдимнома киритди. Навоийда меҳмон иззати 4 соатдан бир кунга узайтирилди

    17.12.2019, 19:42

    Наманганда 700 гр симобни 6000 долларга сотаётган шахс қўлга олинди

    17.12.2019, 19:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германиядан турли жиноятлар учун ҳукм қилинган юзга яқин афғонистонлик ватанига қайтарилди

    Дунё | 18 июл, 21:00

    Америка круиз лайнерининг 134 нафар йўловчисида ғалати вирус аниқланди

    Дунё | 18 июл, 20:45

    “Манчестер Юнайтед” “Брентфорд” билан Брайан Мбеумонинг трансфери бўйича келишувга эришди

    Спорт | 18 июл, 20:31

    Қозоғистонда хотинини 10 йил давомида уриб келган собиқ дипломат 6 йилга қамалди

    Дунё | 18 июл, 20:30

    Умрбоқий муҳаббат: ҳиссиётлар фалокатдан кучли эканини исботловчи 5 та фильм

    Лайфстайл | 18 июл, 20:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.