Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

15 декабрь, якшанба куни тахминан соат 23:30 ларда 32 ёшли М.М. Cobalt русумли автомашинасини «Тузлоқ» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ички йўлда бошқариб келиб, шу йўналишда ўзининг олдида ҳаракатланиб кетаётган, 43 ёшли Н.С. бошқарувида бўлган Tico русумли автомашинасининг орқа томонига урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Оқибатда Tico автомобили йўловчилари 43 ёшли Ў.А. ва аёллар 42 ёшли Б.Ж., 41 ёшли Д.Ю., 17 ёшли Ё.Р. оғир тан жароҳати олиб, Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан уларнинг барчаси шифохонада вафот этган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Янгиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жинояти иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади