Ўзбекистонда об-ҳаво шароитлари ёмонлашгани сабабли (туман), бир нечта авиақатновлар ушланиб қолди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» матбуот хизмати хабар берди.
Наманган аэропорти ёпилди (кўриниш масофаси 50 метр). HY-095 (Тошкент—Наманган) қатнови соат 9:30 га кўчирилди.
HY-042 (Самарқанд—Тошкент) қатнови Тошкент аэропортида кўриниш етарли даражада бўлмаганлиги сабабли соат 09:30 га кўчирилди. Шу муносабат билан HY-065 (Тошкент—Термиз) қатнови соат 10:30 га кўчирилди.
HY-3620 (Жидда—Тошкент) қатнови ҳаво кемасининг командири Тошкент аэропортида соат 07:17 да кўриниш етарли даражада бўлмаганлиги сабабли самолётни Бухоро аэропортига қўндиришга қарор қилди.
Изоҳ (0)