• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сайлов: бизнинг фикримиз кимга қизиқ?

    Блогер Шаҳноза Соатова сайловлар олдидан жамоатчилик фикрини ўрганиш қанчалик муҳим эканлиги ҳақида мулоҳаза юритди. Блогернинг фикрлари қуйида тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Бугун сайлов ўтказилса, қайси партия ғолиб бўлар эди? У ёки бу партиянинг рейтинги қандай (борми ўзи)? Бу рейтингга нима таъсир қилади? Партиялар ўзлари ва рақиблари ҳақида жамоатчилик фикрини биладиларми? Умуман, улар сайловолди кампаниясини нимага асосланиб ва ким учун олиб борадилар?

    Бу саволларнинг бари демократиянинг муҳим инструментларидан бўлган жамоатчилик фикри ва уни ўрганиш масаласига бориб тақалади.

    Жамоатчилик фикрини ўрганиш нима учун керак?

    Машҳур социолог Жорж Галлап жамоатчилик фикрини ўрганиш «демократияни ҳаққоний ва ишонарли» қилади, яъни асослайди деган эди. Шунингдек, у жамиятнинг кайфияти ва қарорларига бевосита таъсир кўрсатадиган воситадир.

    Эсингизда бўлса, «Insider.uz» каналининг бош вазирликка номзодлардан қайси бири яхши деган мазмундаги сўровномаси анча шов-шув сабаб бўлган эди.

    Фото: «Insider.uz»

    Фото: «Insider.uz»

    Шундан сўнг Адлия вазирлиги махсус баёнот билан чиқиб, бош вазирни тайинлаш процедураларини ҳам эслатди ва бундай нопрофессионал сўровномалар ўтказмасликка чақирди.

    Бундан ташқари, машҳур блогерларнинг каналларида сайловга доир бир нечта сўровномаларга кўзим тушди. Ўзим ҳам «Сайловда қатнашасизми?» деб ўқувчиларимдан сўрадим. Албатта, бундай виртуал сўровномаларда кўп одам иштирок этади (масалан, «Insider.uz»нинг сўровномасини 143 минг одам кўрган, 33 мингдан ортиқ одам овоз берган).

    Бироқ Telegram’да сўровномалар билан қилинадиган спекуляциялар кўплиги учун уларнинг натижаларини жамоатчилик фикрининг кўзгуси деб ишониб бўлмайди.

    Кўчага микрофон кўтариб чиқиб ярим соатда 20 та ўткинчидан сўраладиган саволлар эса умуман муҳокамамиз мавзуси бўла олмайди.

    Нопрофессионал сўровномалар одамларни чалғитади, нотўғри фикр пайдо қилади ва реструктив характерга эга бўлади. Бу рост.

    Аммо Ўзбекистонда профессионал сўровномалар ўтказиладими?

    Кунда кунора блогерларнинг Telegram полл ташкил қилишидан (ҳатто шу орқали муштарий кўпайтиришга ружу қўйганидан) кўриниб турибдики, жамоатчиликнинг ўзи ўзининг фикрини билишга иштиёқманд. Шундай вазиятда нега жамоатчилик фикрини ўрганиш жуда суст ва хира олиб бориляпти?

    Ҳатто бутун бошли Сайлов кодексида ҳам сайловолди жараёнларида жамоатчилик фикрини ўрганиш масаласи тилга олинмаган экан. Савол: нега бу соҳа эътиборсиз қолиб кетяпти?

    Демократик давлатларда ҳукумат жамоатчилик фикри билан ҳисоблашади, уни ўрганиб, биринчидан, ўз хатти-ҳаракатларини таҳрирлайди, иккинчидан, жамоатчилик фикрига таъсир ўтказишга ҳаракат қилади.

    Жамоатчилик фикрини мунтазам ўрганиб бориш ҳокимиятнинг ўз халқи фикрини эътиборга олиши, ҳурмат қилиши ва у билан ҳисоблашиши белгисидир.

    Ҳар қандай жамият, агар у якка ҳокимлик эмас, халқ ҳокимияти асосида мавжуд бўлса ёки мавжуд бўлишни истаса, жамоатчилик фикрини профессионал ва илмий асосланган тарзда мунтазам ўрганиб бориши ва ўрганиш натижаларини иложи борича баланд овозда жар солиши керак. Демократия шаффофлиги аслида шу бўлади. Сайловолди жараёнларида бу жуда муҳим.

    Жамоатчилик фикрига ҳурмат ва эътибор шуми?

    Олдимизда бир катта умумсўров турибди – сайловлар! Биз унда ўз қароримизни берамиз, бир нималарни ҳал қиламиз. Ҳар ҳолда шунга қайсидир маънода ишонамиз. Аммо биз шу қарорга қандай келдик? Ўзимиз онгли равишда келдикми? Умуман, қарор бердикми ё бермадикми?

    Ушбу муҳим саволларга жавобни жамоатчилик фикрини ўрганиш орқали билишимиз мумкин эди.

    Афсуски, мана сайловларга бир неча кун қолгада ҳам қўлимизда у ёки бу блогер томонидан Telegram каналларида ўтказилган, илмий асосланмаган, хулосаланмаган «ҳашаки сўровнома» натижалари бор, холос.

    Э узр, ундай эмас экан.

    «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикини ўрганиш маркази 6 босқичлик сайловолди сўровномасини ўтказибди .

    Сентябрдан декабргача бўлган муддатда 864 та одам (!) иштирокида телефон орқали (!!) ўрказилган ушбу сўровнома ҳақида сиз билармидингиз? Мен билмасдим, масалан.

    Шу мақолани ёзиш учун изланганимда сўровнома натижалари ўзбек тилида «Ижтимоий фикр» ва ХДП сайтларида кўринди, холос (рус тилида кўпроқ, бу ҳам айрим хулосаларга етаклайди!). Бу атайлаб қилинганми ё бехосдан шунақа бўпқолдими?

    Аслида, жамоатчилик фикрини тўғри ўрганиб, натижалари эълон қилиб борилса, бу сайлов тарғиботи учун жуда яхши иш бўларди. Асосийси, одамлар уларнинг фикри билан қизиқишаётганини билишарди, сиёсий жараёнларга ўзларининг дахлдорлигини ҳис этарди, сайловда фуқароларнинг фаоллиги ошарди. Негадир бу иш қилинмади? Ўтказилган заифгина сўровномалар натижалари ҳам пиар қилинмади. Нега?

    Партияларга ишонч даражаси қандай?

    Майли, қўлимизда бор натижалар орқали хулоса қилишга уриниб кўрамиз. Ўша «Ижтимоий фикр»нинг пиар қилинмаган сўровномасида нима ҳақида гап боради ва у қандай хулосаларга етаклайди?

    Эътироф этиш керак, «Ижтимоий фикр» сўровномасига сайлов олдидан ўтказилган нисбатан ишончли (илмий асосланганлиги, тажрибали мутахассислар томонидан ўтказилганлиги туфайли) манба сифатида қараш мумкин. Натижалар жуда қизиқ хулосаларга олиб бормоқда.

    Сўровномада респондентларга 4 та муҳим савол берилган: 1) сайлов жараёнини кузатиб боряпсизми?; 2) сайлов ҳақида қайси ахборот манбайидан маълумот оласиз?; 3) сайловларда шахсан ўзингиз иштирок этасизми?; 4) агар сайлов эртага бўлса, қайси сиёсий партияга овоз берасиз?

    Шу саволлар маълум вақт оралиғида такрор-такрор, жами 6 марта респондентларга бериб борилган. Сайловларга бир неча кун қолгани учун мени асосан 3 ва 4-саволлар қизиқтирди.

    Сайловларда иштирок этиш масаласида сўнгги уч босқич натижаларини кўрсак, одамларнинг фикри прогрессив, яъни ўсиб борган. Бошида ишитирок этмайман деганлар кўп бўлса, охирги босқичга келиб иштирок этаман деганлар сони ортган.

    Фото: Telegram / Блогер Шаҳноза

    Фото: Telegram / Блогер Шаҳноза

    Партиялар рейтингида эса сезиларли ўзгариш йўқ, биринчи ўринда доим ХДП, иккинчи ўринда ЎзЛиДеп ва ҳоказо. Аммо охирги босқичга қараб ҳамма партияларнинг рейтинги тушиб, «ҳали ҳал қилмадим» деган жавоб варианти кўрсаткичи ортиб борган.

    Фото: Telegram / Блогер Шаҳноза

    Фото: Telegram / Блогер Шаҳноза

    Партияларнинг дебатлардаги ва турли чиқишлардаги қовун туширишлари бунга сабабми ё бошқа нарсами, билмадим. Аммо натижалардан кўриниб турибдики, партияларимиз сиёсат ўйинини ўйнашни билишмайди, сиёсатчилик қила олишмайди, оғизларини очишлари билан обрўлари тушиб боряпти.

    Бу биздаги сиёсий жараёнларнинг эндигина тетапоя бўлаётган ҳолати. Мана жамоатчилик фикрини ўрганиш нима учун керак.

    Сайловда қатнашиш нима учун муҳим?

    Шу ўринда «сайловга қатнашасизми» деган саволга ўз жавобимни бериб ўтсам. Мен пропискам бўйича шаҳарнинг бир чеккасида, реал яшаш жойим бошқа чеккада бўлса ҳам сайловга бораман. Чунки ҳозир энг ёмони ва биздан айримлар энг кўп кутаётгани ҳам шу – бефарқлигимиз.

    Интернетда бўш қолган сайлов бюллетенларини сайлов участкасидагилар дасталаб қутиларга ташлаб қўйишаётгани, натижаларни сохталаштиришда айнан сайловга келмаганларнинг овозларидан фойдаланаётганликларини кўрган бўлсангиз керак (албатта, бошқа давлатларда). Сайловга шахсан қатнашиш бизнинг демократияга қўшган ҳиссамиз бўлади, чунки бу сайловда айримлар амалга оширмоқчи бўлган кулранг схемаларни бузиш деганидир.

    Сайловга боринглар, ўзингизга маъқул, ишонган одамларга овоз беринглар, чунки айнан шулар эртага нархлар ошишиш, бюджет тасдиқланиши, касалхона ё мактаб қурилиши ёки лоббистларга имтиёз берилиши ҳақидаги қонунларга овоз беради. Сиз билан бизнинг ихтиёримиз ё ихтиёрсизлигимизни шу депутатлар ифодалайди. Сиз давлатга эмас, давлат сизга хизмат қилишини истасангиз, сиёсатга бефарқ бўлманг.

    Сайлов кодексига кўра сайловга 1 кун қолганда жамоатчилик фикрини ўрганиш натижаларини эълон қилиш мумкин эмас. Демак, ушбу мақола бу масаладаги биринчи ва балки охирги обзорлардан бири бўлар. Лекин бундай тадқиқотлар ва хулосалар кўп бўлиши керак. Чунки жамоатчилик фикрига қулоқ тутилмас экан, ғафлатда қоламиз. Ғафлат – энг ёмон душман.

    16.12.2019, 11:09   Изоҳ (0)   15405
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сенаторлар «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги янги қонунни маъқуллади

    16.12.2019, 10:39

    АҚШда бўлиб турган ўзбекистонликлар Орландо шаҳрида муддатидан олдин овоз берди

    16.12.2019, 10:25

    Қозоғистонда Россиядан қайтаётган ўзбекистонликлар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳалок бўлганлар бор

    16.12.2019, 09:56

    Кушербаев прокуратурадан Шуҳрат Ғаниев билан боғлиқ воқеага ҳуқуқий баҳо беришни сўради

    16.12.2019, 09:41

    Қашқадарёлик фуқарони интернетда обрўсизлантириш билан қўрқитган сохта блогер 500 АҚШ доллари билан қўлга олинди

    16.12.2019, 09:26

    «Адолат» СДП депутатликка номзодларнинг плакатларидаги техник хатоликлар бўйича баёнот берди

    16.12.2019, 09:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.