Сенат томонидан «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонун маъқулланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Инвестиция муносабатларининг катта қисми бошқа тармоқларга доир қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниши унинг ҳуқуқни қўллаш амалиётини мураккаблаштиради. Шу муносабат билан, мазкур қонун ишлаб чиқилиб, у Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тизимига ягона бирлаштирилган ҳужжат сифатида киритилади.
Қонунда таянч тушунчалар жорий этилиб, унда мазкур соҳада фойдаланиладиган асосий тушунчалар очиб берилмоқда. Маъқулланган қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач, расмий кучга эга бўлади.
Изоҳ (0)