Жиззах вилоятининг Арнасой тумани, «Зарафшон» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи синфдошлар А.П. ва У.Қ. ичкилик ортидан аввал зўравонга, кейин жабрланувчига айланди, деб ёзмоқда «Postda.uz».
Маълум бўлишича, воқеа маст синфдошларнинг шу қишлоқда истиқомат қилувчи Х.Ж.ни уларнинг олдига тез етиб келишини талаб қилишидан бошланган.
Х.Ж. чақириққа эътибор қилмаган. Синфдошлар уни сўкиб, ҳақорат қила бошлаган аччиқланган Х.Ж. шу атрофдаги турар жойдан ошхона пичоғини олиб чиқиб, сўккан синфдошларидан бирининг чап биқинига икки марта, бошқасининг елкасига бир марта тиғ урган.
Жабрланувчилар туман тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлимига ётқизилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)