Ўзбекистон чегарасида снайпер милтиғининг оптик нишони ушлаб қолинди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси «С.Нажимов» чегара божхона постига қўшни давлатдан пиёда кириб келган фуқаро Д.Ё.нинг юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Ушбу шахс божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 1 дона Драгунов снайперлик милтиғининг оптик нишони қисмини яшириб олиб ўтаётганлиги фош қилинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар
