Тошкентнинг «Локомотив» футбол клубига янги бош мураббий тайинланди. Бу ҳақида «темирйўлчилар» матбуот хизмати маълум қилди.
Эндиликда жамоани Андрей Фёдоров бошқариб боради. Аввалроқ «Локомотив» бош мураббийи лавозимида фаолият юритган Самвел Бабаян Хитойнинг «Чанчунг Ятай» клубига ўтганди.
Эслатиб ўтамиз, Бабаян ёзда айнан Фёдоровнинг ўрнига «Локомотив» бош мураббийи этиб тайинланганди. 2019 йилги мавсумни «темирйўлчилар» Фёдоров қўл остида бошлаганди. Бироқ жамоанинг Осиё Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятсиз ҳаракати ва Ўзбекистон чемпионатидаги мағлубиятлардан кейин Фёдоров истеъфога чиқарилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)