Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 6-тури доирасида «Ливерпуль» сафарда «Зальцбург»га қарши баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Қизиллар» сафидаги голларга Наби Кейта ҳамда Муҳаммад Салоҳ муаллифлик қилди. Қайд этиш жоиз, «Ливерпуль» жорий мавсум мусобақа доирасида кетма-кет иккита сафар ўйинида ғалаба қозонди. Жамоа 3-турда «Генк»ни 4:1 ҳисобида таслим қилганди.
Бу эса «Ливерпуль» билан Чемпионлар Лигасида 2008 йилдан бери илк бор содир бўлди. Ўшанда «қизиллар» Рафа Бенитес қўл остида бундай натижасни қайд этганди.
Маълумот учун, «Ливерпуль» ўз гуруҳида 13 очко тўплаган ҳолда плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)