Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 6-туридан ўрин олган «Интер»—«Барселона» учрашувида каталонияликларнинг қўли баланд келди — 1:2.
Учрашувда «Барселона»нинг иккинчи голига захирадан ўйинга қўшилган Ансу Фати муаллифлик қилди. У »Интер» дарвозасига гол урган вақтда 17 ёш 40 кунлик эди.
Шу тариқа Фати Чемпионлар Лигасида гол урган энг ёш футболчи сифатида мусобақа тарихига кирди.
Фати жорий мавсум мусобақа доирасида учта ўйин ўтказди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)