«Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Шоҳрух Гадоев фаолиятини Озарбайжон чемпионатида давом эттиради.
27 ёшли ўзбекистонлик футболчи Бокунинг «Кешля» клуби билан бир ярим йиллик шартнома имзолаган. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди.
«Кешля» Озарбайжон чемпионатининг 14-турига келиб, «Қорабоғ» ва «Нефтьчи»дан кейин мусобақа жадвалининг 3-поғонасида бормоқда.
Гадоев фаолияти мобайнида «Насаф», «Ал-Муҳаррақ» (Баҳрайн) ва «Тежон Ситизен» (Жанубий Корея) каби жамоаларда ўйнаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)