Тошкент шаҳрида самолётларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилгани учун 101 нафар йўловчи маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси терговчиси Нозим Ғуломов «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовга маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳри аэропортлардаги содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича олиб борилган таҳлиллар натижасига кўра йўловчилар томонидан ҳаво кемаларида ўзини тутиш қоидаларини бузиш ҳолатлари кўп кузатилган.
Жумладан, жорий йилнинг 11 ойи давомида самолётлар бортида йўловчилар томонидан 101 та чекиш ҳолати қайд этилган. Самолётларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилгани учун 101 нафар йўловчилар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 122-моддаси – тамаки маҳсулотини транспортда белгиланмаган жойларда истеъмол қилишга асосан жавобгарликка тортилиб, уларга нисбатан 42,4 миллион сўм жарима қўлланилган.
Ғуломовнинг қўшимча қилишича, ҳаво кемаларида ўзини тутиш қоидаларини бузиш парвозлар хавфсизлигини хавф остига қўйиши фавқулодда вазиятларга олиб келиши мумкинлигини инобатга олиб йўловчиларга тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)