• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев мева-сабзавотчиликда кластер тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 декабрь, душанба куни мева-сабзавотчиликка ихтисослашган кластерлар ташкил этиш, мева-сабзавотлар етиштириш сифати ва экспорти ҳажмини ошириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Аграр соҳада ҳосилдорлик ва меҳнат унумдорлигини янада ошириш мақсадида Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020—2030 йилларга мўлжалланган стратегияси қабул қилинди. Унда ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, қулай агробизнес муҳитини ва юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш, соҳада илғор технологияларни қўллаш бўйича қатор муҳим чора-тадбирлар белгиланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қишлоқ хўжалиги тармоқларида кластер тизими яхши самара бермоқда. Хусусан, шунинг натижасида пахтачиликка янги технологиялар кириб келди, ҳосилдорлик ўтган йилгига нисбатан 20-30 фоизга кўтарилди, моддий манфаатдорлик ошди. Жорий мавсумда пахта ҳосилининг 73 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари ҳиссасига тўғри келди.

    Мамлакат мева-сабзавотчилик тармоғи ҳам катта салоҳиятга эга. Лекин бундан оқилона фойдаланилмаяпти.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда йилига 21 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот етиштирилади. Лекин, уларнинг бор-йўғи 1,5 миллион тоннаси экспорт қилинади.

    Чунки ташқи бозорларда рақобатбардош бўлган маҳсулот етиштирилмаяпти. Боғ ва токзорларда ҳосилдорлик жуда паст. Масалан, хорижий давлатларда бир гектар интенсив боғдан 70-100 тонна, айрим мевалардан 130 тоннагача ҳосил олинса, Ўзбекистонда бир гектардан 10-30 тонна, анъанавий боғ-токзорларда эса 4-5 тонна маҳсулот олинади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маҳсулотни саралаш, қадоқлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича 31 та агрологистика маркази ташкил этилган. Лекин айланма маблағлар етишмаслиги ва доимий маҳсулот йўқлиги оқибатида уларнинг аксарияти мавсумий ишлаб, мавжуд қувватлардан бор-йўғи 10-15 фоиз фойдаланмоқда, холос.

    Marketинг йўқлиги, жаҳон бозоридаги ҳолат ўрганилмаслиги оқибатида экспорт талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар етарли миқдорда етиштирилмаяпти. Деҳқон, қайта ишловчи ва экспортчи корхоналар ўртасида тизимли ҳамкорлик йўлга қўйилмаган. Миришкор экинларни ўз билганича жойлаштириб, етиштирилган маҳсулотини сота олмаяпти, экспортёр эса мева-сабзавот қидириб юрибди. Бу хорижлик харидорлар билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилишга салбий таъсир этади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари шу боис мева-сабзавотчиликда ҳам кластер тизимини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади. Соҳада кўп йиллик тажрибага эга, маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш инфратузилмаси бор тадбиркорларни бунга жалб қилиш яхши самара бериши қайд этилди.

    Мутасаддиларга маҳсулот етиштирувчи билан кластер корхонаси ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, икки томоннинг ҳам манфаатларини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

    Деҳқонларга моддий ресурслар ва аванс маблағларини ўз вақтида етказиб бериш, самарадорлиги паст боғ-роғларни янгилаш, ҳосилдорликни ошириш кластерларнинг асосий вазифаси бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

    Хорижий экспертларни жалб қилиб, кластер ташаббускорлари учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил қилиш, ўз навбатида, кластерлар томонидан фермерлар учун илғор технологияларни қўллаш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ва ҳосилдорликни ошириш бўйича амалий семинарлар ўтказиш муҳимлиги таъкидланди. Ҳар бир вилоятдаги олий таълим муассасаларида ихтисослашган кафедралар ташкил этиш юзасидан кўрсатма берилди.

    Президент кластерлар ташкил қилишда уларни айланма маблағлар билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Фаолиятини йўлга қўйиб олгунча уларга молиявий кўмаклашиш, хусусан, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан зарур маблағлар ажратиш чоралари белгиланди.

    Кластерлар томонидан ташкил қилинадиган интенсив боғ, токзор ҳамда иссиқхоналарни аҳоли ва тадбиркорларга имтиёзли шартлар асосида бериш, боғ-роғлар ҳосилга кириб, эгаси даромад кўргунча уларга кредит тўловлари бўйича енгиллик яратиш муҳимлиги қайд этилди.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳар бир туманда етиштириладиган маҳсулотлар ҳажми, тури, сифати ва экспортбоплигини чуқур таҳлил этган ҳолда, экинларни диверсификация қилиш вазифаси қўйилди.

    Давлат раҳбари бўш турган ерлар, самарасиз боғ ва токзорлар ўрнида ҳосилдор плантациялар ташкил этиш, мева-сабзавотларни экспортёрлар талаби асосида етиштириш ва экспортни кенгайтириш асосий вазифа бўлиши зарурлигини таъкидлади.

    Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан соҳа мутасаддилари ва вилоят ҳокимлари ахборот берди.

    09.12.2019, 21:14   Изоҳ (0)   21329
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2019 йилда АҚШ визасини сўраган ўзбекистонликларнинг қарийб 70 фоизи рад жавобини олди

    09.12.2019, 20:56

    Ўзбекистондаги маҳкумларнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори маълум қилинди

    09.12.2019, 20:34

    ИИВ: Маҳкумлар ишлаган корхоналар 2019 йилнинг 11 ойи давомида 15 млрд сўмдан ортиқ даромад кўрди

    09.12.2019, 20:13

    Тошкентга 100 млн сўмлик пиротехника воситаларини олиб киришнинг олди олинди

    09.12.2019, 19:55

    «Онамнинг жанозаларига бораётганимда машинам бузилиб, Қамчиқ довонида қолиб кетдим. Менга ёрдамингиз керак». ИИББ янгича фирибгарликдан огоҳлантирди

    09.12.2019, 19:12

    Ўзбекистонда ҳафта давомида ёмғирли об-ҳаво бўлади

    09.12.2019, 18:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.