Футбол бўйича Россия чемпионатининг 19-тури доирасида 8 декабрь, якшанба куни Валерий Карпин қўл остидаги «Ростов» жамоаси Москвада «Спартак»ка қарши майдонга тушди.

Фото: Twitter

Учрашув давомида «Ростов» клуби вакиллари Бахтиёр Зайнутдинов (22, 83), Алексей Ионов (53) ва Дмитрий Чистяков (79) рақиб дарвозасига гол урган бўлса, мезбонларнинг голига аргентиналик Эсекиэль Понсе (81) мусаллифлик қилди.

Шу тариқа «Ростов» сафарда «Спартак»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди ва муҳим 3 очкони қўлга киритди.

Таъкидлаш жоиз, «Ростов»нинг 2 та голига мазкур жамоа шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам ўз ҳиссасини қўшди.

Маълумот учун, «Ростов» 34 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда. «Спартак» эса 22 очко билан 10-поғонани банд қилиб турибди.

РПЛ

19-тур баҳси

8 декабрь, якшанба

«Спартак М»—«Ростов» 1:4

Голлар: 0:1 — 22 Зайнутдинов, 0:2 — 53 Ионов, 0:3 — 79 Чистяков, 1:3 — 81 Понсе, 1:4 — 83 Зайнутдинов

«Спартак»: Максименко, Умяров, Зобнин, Жикия, Тил (Шюррле, 72), Мельгарехо, Бакаев, Крал, Мирзов (Бакаев, 80), Понсе, Ларссон

«Ростов»:Песьяков, Козлов, Чернов, Хажикадунич, Чистяков, Попов, Зайнутдинов (Саплинов, 87), Байрамян, Норманн, Ионов (Долгов, 90), Шомуродов (Сигурдарсон, 74)

Огоҳлантиришлар: Попов (18), Жикия (38), Крал (42), Умяров (77), Саплинов (90)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!