Фарғонада яшовчи фуқаро Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимига қаршилик кўрсатиб, унга тан жароҳати етказди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, 1981 йилда туғилган фуқаро Х.М. қонунга хилоф равишда жами 4 200 АҚШ долларини 40,2 миллион сўмга сотган вақтида ушланган.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Х.М. департамент ходими М.А.нинг кўз соҳасига газ баллонча билан газ сепиб, унга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 5 декабрь куни Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)