Яшнобод тумани, Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг «Роҳат» доирасидан Толариқ кўчаси билан кесишган қисми (йўлнинг бир томони) транспорт ҳаракати учун 6 декабрдан 15 декабрга қадар ёпилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, бу ер усти метроси қурилиши билан боғлиқ. Йўлнинг қарама-қарши томонида икки томонлама ҳаракатланиш ташкил этилади.
«Ҳурматли ҳайдовчилар. Сиздан вазиятни тўғри тушунишингизни сўраймиз. Агар шошаётган бўлсангиз, ҳаракат йўналишини олдинган режалаштиринг», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)