Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун, 6 декабрь куни А-373 «Тошкент—Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довони қисмида вақти-вақти билан қор ёғиши, туман тушиши, шамол тезлиги секундига 5—10 метргача кучайиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан, ФВВ йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин хавфсизлик қоидаларига эътибор қаратиш ҳақида огоҳлантирди.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда 6 декабрдан яна совуқ тушишни бошлайди
Изоҳ (0)