Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг регламентига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Вазирлар Маҳкамаси регламентининг 33-бандига қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилади:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан – таълим соҳасига оид лойиҳалар;
олтинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича еттинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисобланади.
Маълумот учун, 33-бандга кўра ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилиши керак.
Изоҳ (0)