Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 ноябрга ўтар кечаси юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир кўча аҳолиси вақтинча газдан узилиб қолди, дея хабар бермоқда «Ҳудудгазтаъминот» компанияси.

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Хабар беришларича, Зангиота тумани «Туябўғиз» маҳалла фуқаролар йиғини Бунёдкор кўчасини табиий газ билан таъминловчи қувурни автотранспорт уриб юбориши оқибатида газ сизиб чиқиши ҳолати аниқланган.

«Таъмирлаш ишларини зудлик билан олиб бориш кераклиги сабабли кўчадаги жами 38 та хонадон газ таъминотидан вақтинча узилган. Таъмирлаш тугатилгач, газ таъминоти қайта тикланади», — дейилади компания ахборотида.

«Ҳудудгазтаъминот» таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотида кузатилаётган вақтинча узилишлар оқибатида етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган. ЙТҲ тафсилотлари маълум қилинмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар