Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Санкт-Петербургда ўтказилган МДҲ Парламентлараро ассамблеяси (ПА)нинг 50-ялпи мажлисида МДҲ ПА ва унинг таркибий тузилмалари тадбирларидаги фаол иштироки, шунингдек Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун бир қатор фаоллар, жумладан олти ўзбекистонлик ташкилотнинг фахрий ёрлиғи билан тақдирланган эди.

Сенатнинг 30 ноябрь куни очилган 24-ялпи мажлисида мукофотлар ўз эгаларига топширилди (тақдирлаш маросимида фақат боксчи Баҳодир Жалоловгина қатнаша олмади).

Матбуот ва ахборотни ривожлантиришдаги хизматлари учун — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон 24» телеканали «Таҳлилнома» ахборот-таҳлилий дастурлари бўлими бош муҳаррири ўринбосари Сергей Алибаев;

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Маданият ва санъатни ривожлантиришдаги хизматлари учун — Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри симфоник оркестри дирижёри Камолиддин Ўринбоев;

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Жисмоний тарбия, спорт ва туризмни ривожлантиришдаги хизматлари учун — спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина;

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Маданият ва санъатни ривожлантиришдаги хизматлари учун — «Уста Юсуфжон наққош» оилавий корхонаси наққош устаси Маҳаматали Юнусов;

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Жисмоний тарбия, спорт ва туризмни ривожлантиришдаги хизматлари учун — бокс бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов;

Матбуот ва ахборотни ривожлантиришдаги хизматлари учун — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон 24» телеканали диктори Нодирхон Муҳаммедхонов.

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Сенати раиси Танзила Норбоева ушбу мукофотларни топшираркан, МДҲ ПАдек нуфузли ташкилот мукофотига сазовор бўлган ҳамюртларимизни бутун Ўзбекистон халқи номидан муборакбод этди.

«Сизларга мустаҳкам соғлик, куч-ғайрат тилаб, халқлар ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашда чарманг, деб қоламиз», — деди Танзила Норбоева.

Изоҳ
Асосий янгиликлар