• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Ўзбекистон фуқаролигини олсам, мендан бахтли одам бўлмасди». Кондуктор аёл ҳикояси

    «Дарё» ижтимоий ҳаётда ўз ўрнига эга, бироқ жамоатчилик эътиборидан кўпинча четда қолаётган касб эгалари билан суҳбат қилмоқда. «Соядаги одамлар» лойиҳасининг бу галги қаҳрамони ўн беш йилдан буён Тошкентда кондукторлик қилиб келаётган аёл.

    Суҳбатдошимизнинг илтимосига кўра, унинг исм-шарифи ҳамда шахсини ошкор этиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар ўзгартирилди.
    Исмим Нозима. Ёшим 47 да. Асли касбим иқтисодчи. Тожикистонда иқтисодиёт бўйича ўқиганман. Бироқ дипломим Ўзбекистонга ўтмагани учун Тошкентдаги автосаройлардан бирига чиптачи бўлиб ишга кирганман. Мана ўн беш йилдан буён автобусда кондуктор бўлиб ишлаб келяпман.

    Суҳбатнинг аудио шаклини «Дарё»нинг YouTube’даги каналида кўришингиз мумкин.

    Ўтган ҳаётимни батафсил ҳикоя қиладиган бўлсам, асли тожикистонликмиз. Онам опам иккимизни бир ўзи катта қилган. Онам кучли ҳуқуқшунос эди. Давлат органларида катта-катта лавозимларда ишлаган. Лекин мустақиллик йилларида маълум бир сабабларга кўра оиламиз билан Тошкентга кўчиб келганмиз.

    Онам рўзғор тебратиш учун кондуктор бўлиб ишга кирган. Кейин мени ҳам ёнига ишга чақирган. Бир муддат ўтиб турмушга чиқдим. Хўжайиним ҳам автобус ҳайдовчиси эди. Адашмасам, 5—6 йилча бирга ишладик. Кейин нафақага чиқди. Мен эса ўз жойимда қолдим.

    Кун тартибим

    Ҳар куни соат 3:00 да уйғонаман. 4:00 ларда автосарой машинаси бизни олиб кетади. 4:30 ларда ишхонага бориб чипталарни оламиз, шифокорлар кўригидан ўтамиз. Соат 5:00 да биринчи график бўйича ишга чиқиб кетамиз. Шу билан соат 9:00-10:00 гача ишлаймиз.

    Ишим ҳақида

    График асосида ишлаймиз. Масалан, бир кун ишлаб, бир кун дам оламиз. Ёки уч кун ишлаб, кейинги кун ишга чиқмаслигимиз мумкин. Ойига белгиланган соатни тўпласак бўлди. Биз ҳам ҳайдовчиларга ўхшаб режа топширамиз. Мисол учун, ўтган ойники 172 соат эди. Ноябрь учун эса 174 соат берилган. Бир кун ишлашимиз 14 соатга ҳисобланади. Белгиланган соатни йиғолмасак, ойлик яхши чиқмайди.

    Авваллари иложи борича ҳар кун ишлашга ҳаракат қилардим. Лекин доим тик оёқда ишлаганимиз учун ёшим ўтгани сайин чарчаб қоляпман.  Ойлигим 1 миллион атрофида чиқиб турибди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Одамларнинг гапларига эътибор бермайман

    Биринчи иш бошлаган пайтларим йўловчиларнинг муомаласидан қаттиқ хафа бўлардим. Шунда турмуш ўртоғим «хафа бўлманг, ҳаётда ҳар хил одам бор, кўнглингизга олмасликни ўрганинг», деб кўп тушунтирган. Секин-секин ҳаммасига кўникканман.

    Ҳақиқатан ҳам одамлар автобусга ҳар хил кайфиятда чиқади. Кимдир жанжаллашган, кимнингдир муаммоси бор. Баъзиларга битта гап кам, иккитаси ортиқ. Келишмовчилик бўлиши табиий.

    Масалан, ёшлар катта инсонларга жой бермаса, туринглар, жой беринглар дейман. Биламан, баъзиларига ёқмайди. Лекин ота-онангиз автобусда шунақа чарчаб, тик оёқда кетиши хоҳлайсизми, деб ётиғи билан тушунтиришга ҳаракат қиламан.

    Мен билан қаттиқ тортишганлар ҳам, узр сўраганлар ҳам бўлган. Нима бўлишидан қатъи назар, ҳеч нарсага парво қилмайман, кўнглимга олмайман.

    Иложи борича шунақа вазиятларда уришмасликка, тортишмасликка ҳаракат қиламан. Мендан ўтган бўлса узр, дейман.

    Инсонларга яхши муомала ёқади. Ҳурмат қилиб яхши гапирсангиз, у ҳам сизга шундай муносабатда бўлади. Ёши каттами, кичикми фарқи йўқ. Ким автобусга чиқса, кулиб гапираман. Кейин улар ҳам кулиб гапиради.

    Касбимни яхши кўраман. Тўғри, одамлар билан ишлаш қийин, лекин менга ёқади. Ҳатто 2—3 йил олдин бир инсон порталга менга атаб миннатдорлик хати юборган.

    Анча йил олдин бошқа йўналишда ишлардим. Кўча-кўйда юрганимда баъзи йўловчилар мени таниб, нега кўринмаётганимни сўрайди. Бошқа йўналишга ўтиб кетдим деб айтаман.

    Ёзда ишлаш қийин бўлади

    Ҳар бир автобуснинг кунлик режаси бор. Масалан, ҳафта бошида 660 минг топширишимиз керак. Дам олиш кунлари «план» камроқ қўйилади.

    Очиғи, ёзда ишлаш қийин бўлади. Чунки ҳамма таътилга чиқади ёки иссиқда ишламай дам олади. Шунинг учун ёзда планни бажаролмасдан қийналамиз.

    Белгиланган «план»дан ортиқроқ пул тушса, масалан, 30 минг ортса, ҳайдовчи менга 10 минг бериб, ўзига 20 минг олиши мумкин. У ҳам машинанинг «расход»идан ортмайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Оилам ҳақида

    Бир ўғил, бир қизим бор. Ўғлим туризм коллежини битириб, Тошкентдаги катта бир меҳмонхонада ишлаяпти. Насиб қилса, баҳорда уйлантирамиз. Қизим эса яқинда мактабни битиради. Хорижий тилларни яхши билади. Келажакда таржимон бўлмоқчи.

    Фарзандларим ким бўлишидан қатъи назар одамларга меҳрибон, яхши инсонлар бўлиб вояга етсин. Ҳаётда йўлини топиб, бизга раҳматлар олиб келадиган инсонлар бўлсин.

    Ўзбекистон фуқароси бўлишни истайман...

    20 йилдан буён Ўзбекистонда рухсатнома билан яшаб келаман. Биринчи ниятим Ўзбекистон фуқаролигини олиш. Мана яқинда сайлов бўлади. Лекин бошқалар қатори овоз беролмайман. Чунки на тожикистонликман, на ўзбекистонлик... Нейтрал одамман. Ўзбекистон фуқаролигини олишни жуда хоҳлайман, лекин... ололмасам-чи, деган ҳадик билан топширишга иккиланиб турибман.

    Ахир шунча яшаб, шунча ҳужжат тайёрлаб топширсам-у, беришмаса одамга алам қилади-да. Лекин Янги йилдан кейин бир ҳаракат қилиб кўрмоқчиман. Ўзбекистон паспортини олсам, мендан бахтли одам бўлмасди...

    Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди.

    Аввалги соядаги одамлар:

    «Онамга қасд қилиб, ҳаётимни барбод қилдим». Адашган қиз ҳикояси

    «Давлат идораларининг ҳадеб текширавериши ёқмайди». Этикдўз ҳикояси

    «Аравакашлик қилиб, қизимни ТошМИда ўқитдим». Аравакаш амаки ҳикояси

    «Тушимда марҳум эрим тинмай оловда ёнарди». Гулчи аёл ҳикояси

    «Мусорга ташлаб юборилган 34 миллион сўмни топиб берганман». Чиқинди йиғувчи амаки ҳикояси

    Моделлар бойларга жазман бўладими? Модель қиз ҳикояси

    «Тарозидан уриб, одамларга қуртлаган жигар ва гўшт сотгани учун қассоблар узоқ яшамайди». Қассоб йигит ҳикояси

    «Тиланчилар таксида, ўқитувчилар автобусда юрадиган замонда яшаяпмиз». Киракаш йигит ҳикояси

    «Пул топиш учун ҳаммасига розиман, фақат фоҳишаликка эмас!» Официантлик қилаётган Ўзбекистон чемпионининг ҳикояси

    «Бой ўлса ўлсин, камбағал ўлмасин». Гўрков Юрсунали ота Умаралиев ҳикояси

    «Менга ҳеч нарса керакмас, шунчаки бахтли бўлишни хоҳлайман». Мардикорлик қилаётган қиз ҳикояси

    «Ўзбекистон ўликхоналарида мурдалар сотилмайди!» Морг ходимининг ҳикояси

    «Официантлар қўпол мижозларнинг овқатига тупуриб беришини эшитганман». Официант йигит ҳикояси

    «Новвой бўлиб кўз нуримни йўқотяпман». Новвой йигит ҳикояси

    29.11.2019, 20:14   Изоҳ (0)   58673
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада биринчи ўринни олди

    Ўзбекистон | 18 май, 12:30

    “Реал Мадрид” Родригога ўринбосар топди

    Спорт | 18 май, 11:55

    Россия мактабларида ўқиш учун имтиҳондан ўтолмаган мигрант болаларни ватанига қайтариб юбориш таклиф қилинди

    Дунё | 18 май, 11:28

    Роналду қайси клуб футболчилари билан ҳеч қачон либос алмашмаслигини айтди

    Спорт | 18 май, 10:13

    Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди

    Ўзбекистон | 18 май, 09:58

    UFC. Нурсултон Рўзибоев навбатдаги ғалабасини қўлга киритди (вдео)

    Спорт | 18 май, 09:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.