Ўзбекистон Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Тошкент шаҳридаги 77-сонли мактаб-интернат тарбияланувчилари билан яна бир бор учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram’даги каналида маълум қилди.
Учрашувда тарбияланувчиларга «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида Ўткир Ҳошимовнинг Брайл ёзувида чоп этилган «Муҳаббат» китоби ва қатор дарсликлар совға қилинган.
«Болалар билан биргаликда гамбургер ва фри картошкасини едик, кока-кола ичдик. Чин дилдан суҳбат қуриб, қўшиқлар куйладик, шеърлар ўқидик. Ажиб, истеъдодли, иштиёққа тўла болалар!», — деб ёзган Саида Мирзиёева ўз каналида.
Изоҳ (0)