Подмосковьедаги фермада сигирлар учун мўлжалланган виртуал реаллик кўзойнаклари синовдан ўтказилмоқда, деб ёзади Meduza.
Қайд этилишича, VR-кўзойнаклар сигирларга ўзларини бахтли ҳис қилишига ёрдам беради. Тинч муҳит жониворлар руҳиятига яхши таъсир кўрсатади, шунинг учун VR-кўзойнак сигирларга ёзги ўтлоқни кўрсатади.
Виртуал реаллик кўзойнакларининг дастлабки синовлари ташвишларнинг пасайиши ва «подаларнинг умумий ҳиссий кайфиятини ошириш»ни қайд этди. VR-кўзойнаклар сигир боши тузилиши ва чорва молларининг кўриш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда яратилган. Қурилмани ишлаб чиқишда ветеринария ходимлари иштирок этди.
Аввалроқ Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Зайниддин Файзуллаев Ўзбекистонда молларга ветеринария паспорти қандай мақсадда берилиши ҳақида маълумот берган эди.
Изоҳ (0)