• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухоро вилояти ИИБ ўқувчига куч ишлатилгани ҳақидаги танқидий мақолага муносабат билдирди

    «Дарё» интернет нашрида ИИБ ходими сўроқ пайтида Ғиждувон туманидаги мактаб ўқувчисига куч ишлатгани ва ўғрилик жиноятини бўйнига олишга мажбур қилгани хусусида мақола эълон қилинганди. Бухоро вилоят ИИБ мазкур мақолага муносабат билдирди.

    Фатхиддин Тошпўлатов

    Фатхиддин Тошпўлатов
    Фото: «Дарё»

    Вилоят ИИБ ахборот хизматининг расмий баёнотида ёзилишича, 2019 йил 2 ноябрь куни соат 11:00 дан 4 ноябрь куни соат 16:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Ғиждувон тумани «Шўрча» қишлоғида яшовчи фуқаро Д.Раупованинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ҳовлисининг супасида ўрнатилган баҳоси 500 минг сўм бўлган сув насоси, ётоқхона ичидан баҳоси 1 миллион сўм бўлган тикув машинаси ҳамда баҳоси 300 минг сўм бўлган ёстиқ жилдларини ўғирлаган.

    Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 6 ноябрь куни Ғиждувон тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Ушбу жиноятни содир этган шахсни аниқлаш мақсадида тезкор ходимлар томонидан бир қатор тезкор-суриштирув ҳаракатлари олиб борилган. Жумладан, 2019 йил 11 ноябрь куни соат 12:05 да Ғиждувон тумани ИИО ФМБ 1-сон ИИБ жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакиллари катта лейтенант М.Шарипов ҳамда лейтенант Л.Наимовлар Д.Раупованинг уйида содир этилган жиноятни фош этиш мақсадида ушбу қишлоқда яшовчи 2004 йилда туғилган, вояга етмаган Ф.Тошпўлатов билан суриштирув ишларини олиб бориш учун у таҳсил олаётган 31-мактаб директори Н.Авезовнинг рухсати билан мактаб ўқитувчиси Н.Усмонов иштирокида ўқувчини олиб кетган. Ғиждувон тумани ИИО ФМБ 1-сон ички ишлар бўлимига олиб келинган ўқувчи билан фуқаро Д.Раупованинг яшаш уйида содир этилган жиноят бўйича суриштирув ўтказилиб, суҳбат олиб борилган.

    Ушбу ходимлардан ҳолат юзасидан сўралганда вояга етмаган Ф.Тошпўлатов билан ўқитувчиси Н.Усмонов иштирокида суҳбатлашилганини, орадан 10-15 дақиқа ўтиб Ф.Тошпўлатовнинг онаси М.Қ.Фозилова ИИБга келиб, вояга етмаган ўғли билан унинг розилигисиз суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганлигига эътироз билдириб, тушунтириш хатини охирига етказишига рухсат бермасдан, суриштирув ҳаракатларини якунига етказишга тўсқинлик қилиб, фарзандини ИИБ биносидан олиб чиқиб кетганлигини маълум қилишди.

    Фуқаро М.Фозилова 2019 йил 1- ноябрь куни ўғли Ф.Тошпўлатов билан Ғиждувон туман прокуратурасига бориб, ИИБ ходимлари ўғлини урганлиги ҳақида билдириб, суд тиббий экспертизасидан ўтиш учун йўлланма сўраб мурожаат қилган. Туман прокуратураси терговчиси томонидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланган. Шу куни соат 21:10 да Ф.Тошпўлатов РШТЁИМ Бухоро вилояти филиалига мурожаат қилган.

    РШТЁИМ Бухоро вилояти филиалида Ф.Тошпўлатов шифокорлар кўриги, рентген ҳамда УЗИ аппаратларида текширувдан ўтказилиб, танасида жароҳат излари аниқланмаган, унинг сўзидан «Чап юзи юмшоқ тўқималарининг лат ейиши» ташхиси қўйилиб, вилоят суд тиббий экспертизаси кўригидан ўтказилган. Ҳозирда суд тиббий экспертизаси хулосаси Ғиждувон тумани прокуратурасига тақдим этилмаган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон тумани прокуратураси томонидан терговолди текширув ҳаракатлари Ғиждувон тумани ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

    Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Қувват Ярашев «Дарё» мухбири билан суҳбатда расмий баёнот ИИБ ходимининг хизмат текшируви ҳужжатларидаги кўрсатмасигагина асосан ёзилгани, бироқ ҳали хизмат текшируви давом этаётгани, тегишли одамлардан тушунтириш хатлари олинмаганини билдирган.

    — Суриштирув давомида барча ҳолатларга аниқлик киритилади. Бола сўроқ қилинган пайтда жараёнда ўқитувчи иштирок этган-этмагани муаммони ҳал қилмайди. Иштирок этмаган бўлса, хизмат интизоми бузилиши ҳолатига ҳам ойдинлик киритилади. Энг асосийси, жиноятнинг ким томонидан содир этилганига аниқлик киритиш. Суриштирув-тергов жараёнлари натижаси ҳақида маълум қилинади, — дейди вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Қувват Ярашев.

    27.11.2019, 14:48   Изоҳ (0)   40240
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиб бериш эвазига 16 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

    27.11.2019, 14:00

    Нишонда махсус рухсатномасиз қум ва шағал қазиб олган мансабдорлар жавобгарликка тортилди 

    27.11.2019, 13:44

    Самарқандда собиқ ўқитувчининг 15 киши томонидан уриб ўлдирилиши юзасидан қўшимча маълумот берилди

    27.11.2019, 13:10

    Тошкент вилоятида Spark ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди. Ўқувчи вафот этди

    27.11.2019, 12:37

    Россияда ўзбекистонлик эркак бегона аёлни кўчанинг ўртасида калтаклаб, зўрлади

    27.11.2019, 12:21

    Тошкент вилоятида мактаб таъмирига ажратилган 242 млн сўм талон-тарож қилинди

    27.11.2019, 12:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда мигрант болалар учун мактаб таълими пуллик бўлиши мумкин

    Дунё | 12 август, 14:55

    Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт Ўрта Чирчиқ туманида қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 август, 14:42

    Криштиану Роналду фарзандларининг онаси Жоржина Родригесга турмуш қуриш таклифини берди (фото)

    Спорт | 12 август, 14:25

    Норвегия Исроилга киритган инвестицияларини қайтариб олади

    Дунё | 12 август, 14:10

    UFC жангчиси Майкл Пейж Дрикус ва Чимаев ўртасидаги баҳснинг фаворити ким эканини айтди   

    Спорт | 12 август, 13:57

    Ўзбекистонда сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотлар тарқатилиши олди олинади

    Ўзбекистон | 12 август, 13:45

    Эронда аёл 11 нафар эрини ўлдирганликда айбланди

    Дунё | 12 август, 13:19
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.