Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида яшовчи Х.Х. исмли нафақа ёшидаги фуқаро ўқотар қурол сотаётганида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан воқеа жойида қўлга олинди.
«Postda.uz»нинг хабар беришича, ашёвий далил тариқасида олинган ўқотар қурол баллистик экспертизадан ўтказилганида, у «Макаров» тўппончаси эканлиги ва ишлатишга яроқлилиги, жанговар ҳолатдалиги аниқланган. Шунингдек, сотилаётган тўппончанинг бир дона жанговар патрони ҳам ҳам бўлган.
Мазкур воқеадан сўнг ушбу фуқаро яшаётган хонадонда яна бошқа қурол сақланаётган бўлиши мумкинлиги тахмин қилиниб, унинг уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида кўп миқдорда гиёҳванд моддалар борлиги аниқланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)