Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистонда 27 ноябрь, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди кечаси ва эрталаб туман тушади. Ҳарорат кечаси 6—8 даража совуқ, кундузи 1 даража совуқ — 1 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8—3 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3—8 даража совуқ, кундузи 2—7 даража илиқ бўлади. Навоий вилояти шимолида кечаси 7—12 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3—8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3—8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража совуқ, кундузи 2—7 даража совуқ бўлади.
Изоҳ (0)