Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мактабларни сифатли кўмир билан ўз вақтида таъминланишини назоратга олиш учун жамоатчиликни ҳамкорликка чақириш мақсадида янги воситани жорий қилди. Бу ҳақда вазирлик томонидан маълум қилинди.
Вазирлик Telegram’да @maktablarga_komir_yetkazish_bot ботини ишга туширди. Жамоатчилик мактабларни кўмир билан таъминлашга доир муаммоларни мазкур ботга юбориши мумкин.
Қайд этилишича, мурожаатчилардан ўз хабарида мактаб рақами, туман (шаҳар) номи ва муаммо ҳақида маълумот юбориш сўралади. Бунда ҳолат билан боғлиқ суратни ҳам юбориши мумкин. Мурожаатчиларнинг шахси сир тутилиши таъминланади.
Изоҳ (0)