• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    2020 йил учун Ўзбекистон давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасига депутатлар томонидан 20 га яқин ўзгартириш киритилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар, ишчи гуруҳларида «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш юзасидан фаол муҳокамалар бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда палата матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

    Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

    Парламент қуйи палатаси мажлисида депутатлар мазкур қонун лойиҳасини консептуал жиҳатдан биринчи ўқишда маъқуллаган эдилар. Барча сиёсий партияларнинг фракциялари ўз позициясини билдирганди. Ҳукумат ҳамда парламент қуйи палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси олдига лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш доирасида уни кенг муҳокамалар қилиш ва депутатлар томонидан билдирилган таклифларни кўриб чиқиш вазифаси қўйилган эди.

    Шунинг учун деярли ҳар бир норма баҳсга сабаб бўлмоқда. Чунки, парламент тарихида илк маротаба мамлакатнинг асосий молиявий ҳужжати қонун шаклида қабул қилинмоқда. Бу депутатлар ва ҳукумат олдидаги катта масъулиятдир. Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, фуқароларнинг манфаатлари ҳамда таклифларини ҳисобга олган оқилона ва мақбул бюджетни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.

    Шундай қилиб, Вазирлар Маҳкамаси вакиллари ва экспертлар иштирокидаги Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг йиғилишида қонун лойиҳаси моддама-модда кўриб чиқилди. Лойиҳани такомиллаштиришга йўналтирилган аниқ фикрлар билдирилди.

    Қонун лойиҳасида биринчи ўқишдан сўнг «Парламент ажратмалари» тушунчаси матндан чиқариб ташланиши кўзда тутилмоқда. Олий Мажлис қошидаги Давлат бюджети Бошқармаси мутахассисларининг қайд этишича, бу хорижий мамлакатлар қонунчилигида кам учрайди. Бундан келиб чиқиб, қонун лойиҳасида ушбу тушунча «Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар» билан алмаштирилмоқда.

    Ундан ташқари, парламент аъзолари республика бюджетидан ажратиладиган маблағларга ўзгартириш киритиш тартибига аниқлик киритиш зарурияти юзасидан бир тўхтамга келишди. Жумладан, ҳукуматга 10 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда бюджет маблағларини вазирликлар ва идоралар ўртасида тақсимлаш ҳуқуқи берилади. 10 фоиз ва ундан ортиқ миқдор бўлганида эса, Олий Мажлис палаталари ушбу жараённи амалга оширади.

    Шунингдек, депутатлар қонун лойиҳасининг 12-моддасини «парламент республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорларини тасдиқлайди» деган норма билан тўлдиришни таклиф этмоқда.

    Маҳаллий бюджетларнинг шаклланишида ва уларнинг даромадлари тақсимланишида, қўшимча маблағларнинг сарфланишида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ваколатларига тааллуқли нормаларга аниқликлар киритилмоқда. Депутатларнинг таклиф этишича, маҳаллий ҳокимликларнинг таклифлари юзасидан маҳаллий бюджетнинг 10 фоиздан кам бўлмаган қўшимча даромадларини ижтимоий соҳа ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади. Бунда жамоатчилик фикрига муҳим аҳамият қаратиш зарур.

    Бундан ташқари, жорий йил 14 ноябрда ўтказилган палата мажлисида депутатлар томонидан бир қатор аниқ таклифлар билдирилган эди. Эътиборлиси, қўмиталар, ишчи гуруҳларида кечаётган қизғин муҳокамаларда ана шу таклиф ва фикр-мулоҳазалар ҳар томонлама ўрганилиб, уларнинг аксарияти инобатга олинмоқда.

    Жумладан, депутат Феруза Эшматова томонидан қонун лойиҳасида 2020 йилдан бошлаб, маҳаллий Кенгашларга бюджетларни шакллантириш ва қабул қилишда тўлиқ мустақиллик берилишини қўллаб-қувватлаган ҳолда, ўз навбатида, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун қонун ҳужжатларида белгиланган тадбирлар, хусусан, маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан тайинланаётган нафақалар, беморларга бериладиган ордерларнинг реал талабга мутаносиб бўлиши учун зарур маблағларни ўз вақтида, тўлиқ молиялаштирилишини ким кафолатлаб беришига ойдинлик киритиш лозимлиги қайд этилган эди.

    Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳасининг 21-моддасига қўшимча равишда маҳаллий бюджетлар даромадларининг прогноз кўрсаткичлари маҳаллий ҳокимликларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса, харажатларни қоплаш учун Вазирлар Маҳкамасига бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан мурожаат қилиши, шунингдек, ушбу тартибда туман ва шаҳар ҳокимликлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига мурожаат этишлари белгилаб қўйилишини кўзда тутувчи алоҳида банд киритилди.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдурашид Абдуқодиров янги жорий этилган Солиқ концепциясида бюджет ташкилотларига ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз, хусусий сектор учун 12 фоиз этиб белгилангани таъкидлар экан, олий таълим муассасалари ҳам солиқ тўловчи сифатида ягона ижтимоий тўлов ставкасининг 25 фоизида тўлаб келаётганини айтган эди. Лекин, депутатнинг фикрича, олий таълим муассасаларининг қарийб 70 фоиз, баъзиларининг эса, 95 фоиз харажатлари контракт тўловлари маблағлари ҳисобидан шаклланади. Шу сабабли, мазкур маблағлар халқ тўлаган пулдан ушланишини эътиборга олсак, олий таълим муассасаларининг ягона ижтимоий тўлов ставкаси 12 фоизга туширилиши лозим.

    Мазкур масала Қонунчилик палатасида Молия, Олий таълим ва ўрта-махсус таълими вазирликлари ва бошқа мутасадди вазирлик ходимлари иштирокида «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида депутат томонидан кўтарилган ана шу долзарб масала атрофлича ўрганиб чиқилмоқда. Бу масалани ишлаб чиқилаётган янги таҳрирдаги Солиқ кодексига киритиш таклифи илгари сурилди.

    Депутатлар илгари сурган таклифга кўра, қонун лойиҳасининг 11-моддасига қўшимча равишда Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг тасдиқланган умумий харажатларининг 3 фоизидан ошган қисмини ишлатишга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан рухсат бериш нормаси киритилмоқда.

    Алоҳида таъкидлаш лозимки, депутатлар томонидан ҳар томонлама чуқур ўрганишлар асосида муҳокама қилинаётган мазкур қонун лойиҳасига шу каби 20 га яқин ўзгариш киритилмоқда. «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси давом этмоқда.

    20.11.2019, 13:56   Изоҳ (0)   9490
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига бир неча ўзгаришлар киритилди (видео) 

    20.11.2019, 13:26

    Депутатликка номзодлар ичида марҳумлар ҳам борлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Марказий сайлов комиссияси ҳолат юзасидан текширув бошлади

    20.11.2019, 13:08

    Учта вазирликда меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда

    20.11.2019, 12:56

    Видео: Юк машинаси ЙПХ ходимларининг автомобилларини уриб кетди. Аслида нима бўлганига ойдинлик киритилди

    20.11.2019, 12:40

    Термизда 10 ой ичида 672 та дайди ҳайвон йўқ қилинди

    20.11.2019, 12:19

    Чироқчида консервадан заҳарланган оиланинг тўнғич фарзанди ҳам вафот этди

    20.11.2019, 12:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00

    “Уйда ёлғиз” фильмида кўпчилик пайқамаган мантиқсиз хатоликлар (фото)

    Кино | 19 июл, 14:35

    Давлат гранти қайси таълим йўналишларига кўп ажратилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 19 июл, 14:03

    Ёзги трансфер ойнасида энг кўп харажат қилган клублар: “Челси” етакчи, “Ливерпуль” ва “Реал” ҳам ундан қолишмаяпти

    Спорт | 19 июл, 13:30

    Британия Европа Иттифоқининг Россия нефтига “юқори нарх чегараси”ни пасайтириш бўйича қарорига қўшилди

    Дунё | 19 июл, 13:15

    Ўзбекистонга телефон импорти сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 19 июл, 12:50

    Кайфиятингизни кўтариб, ҳаётга қизиқиш уйғотадиган 7 та фильм

    Кино | 19 июл, 12:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.