«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тасарруфидаги автобус йўналишларини мувофиқлаштириш, аҳоли талабидан келиб чиқиб уларга ўзгартиришлар киритиш, шу орқали серқатнов йўлларда юзага келаётган тирбандликларнинг олдини олиш ишлари давом этмоқда, деб хабар беради жамият матбуот хизмати.
Талаб ва таклифлардан келиб чиқиб, 7-автобус саройи тасарруфидаги 13- ҳамда 34-йўналишларнинг ҳам қатнов оралиғи ўзгартирилди.
Шунингдек, 13-«Изза мавзеси—Тошкент МУМ» йўналишида қатновчи автобуслар эндиликда Изза шоҳ бекатидан Изза ва ТХАЙ кўчалари орқали «Карвон бозори»га қадар боради. Автобусларнинг ортга қайтиши эса Тошкент ҳалқа автомобиль йўли ва «Самар Бону» кўчалари чорраҳаси орқали давом этади.
34-«Тўқимачилик комбинати—Шифокорлар шаҳарчаси» йўналишига киритилган ўзгартиришга кўра автобусларнинг тўғри йўналишдаги ҳаракати Беруний кўчасидан Форобий, М.Ғолиб, Қамарнисо кўчалари орқали ўтиши белгиланди. Қайтишда эса Қамарнисо, Талабалар, Форобий ҳамда Беруний кўчалари орқали ўтиб ўз йўналишида давом этади.
Аввалроқ 57,84,122-автобус йўналишларининг ҳаракат йўлига ўзгартиришлар киритилган эди.
Изоҳ (0)