Ижтимоий тармоқларда Гидрометмарказ яқинида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган суратлар тарқалди, деб ёзмоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, ҳодиса 18 ноябрь куни соат 10:40 да юз берган. Осиё ва Чингиз Айтматов кўчалари кесишмасида 29 ёшли Д.К. бошқарган Spark автомобили светофорнинг тақиқловчи ишорасига тўхтаган 3 та машинага тўқнашган.
Автомобильлардан бири ундан олдинда турган Matiz’га урилган. Д.К.нинг айтишича, ЙТҲга автомобилининг тормоз тизими ишдан чиқиши сабаб бўлган.
Ҳодиса туфайли ҳеч ким жабрланмаган.
Изоҳ (0)