• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фермерлар кенгаши «Миллий тикланиш» раҳбари Алишер Қодировни баёнотлар беришда масъулиятли бўлишга чақирди

    16 ноябрь куни Ўзбекистондаги сиёсий партиялари раҳбарлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ушбу учрашув давомида журналистлар ва блогер Хушнудбек Худойбердиев томонидан сиёсий партия раҳбарларига бир қатор саволлар берилди ва тегишли равишда уларга жавоблар берилиб, дебат бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг нуқтаи назарига кўра, айрим сиёсий партияларнинг етакчилари томонидан берилган муайян жавоблар нохолис бўлиб, шошқалоқлик билан реал вазиятни бузиб кўрсатадиган популистик руҳда бўлгани сабабли жамоатчиликни чалғитишга хизмат қилади.

    Шундай саволлардан бири Ўзбекистон Республикасининг «Фермерлик тўғрисида»ги ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунларида фермер ва деҳқон хўжаликларининг Кенгашга мажбурий аъзолигининг белгиланиши конституциявий меъёрларга зидлиги тўғрисида берилган эди.

    Ушбу саволга ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси томонидан батафсил, аниқ тушунтириш берилди, бундан ташқари, савол муаллифининг ушбу меъёрларга «шу ерда ва ҳозир» шарҳ бериши тўғрисидаги талабига савол муаллифи ва бутун жамоатчиликка мазкур қонунчилик меъёрларининг ҳамма томонини ҳисобга олган ҳолда тўлиқ маълумот берилишини алоҳида таъкидлаб, маълум қилинди.

    Алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон қонунларининг Конституцияга мослигини белгилаш Ўзбекистон Республикасининг «Конституциявий суд тўғрисида»ги қонунининг 4-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ваколатига киради.

    Шу билан бир қаторда, «Миллий тикланиш» сиёсий партиясининг етакчиси Алишер Қодиров юқорида келтирилган меъёрлар Конституцияга зид келиши тўғрисида фикр билдириб, Ўзбекистон парламенти депутатларини, шу жумладан, «Миллий тикланиш» фракцияси депутатларини ҳам «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси меъёрларига зид келувчи қонунни қабул қилишган»ликда айбламоқда.

    Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши «Миллий тикланиш» сиёсий партияси етакчиси Алишер Қодиров томонидан етарли даражада далилланмаган, яъни Конституция ва бошқа аниқ меъёрий ҳужжатларига асосланмаган бундай жиддий айбловларнинг олға сурилишидан чуқур ташвишда эканини маълум қилади.

    «Шу муносабат билан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ушбу масала бўйича ўзининг асосли тушунтиришларини бериш зарур, деб ҳисоблайди.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-533 сонли Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг ‘Фермерлар тўғрисида’ ва ‘Деҳқон хўжаликлари тўғрисидаъги қонунларига ўзгартиришлар киритилиб, уларда ‘Фермер ва деҳқон хўжаликларининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги мажбурийдир’, деб белгилаб қўйилган.

    Айни вақтда ушбу меъёрлар мамлакатимизнинг асосий қонуни меъёрларига зид эмас. Учрашувда савол муаллифи таъкидлаган меъёр Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг жамоат бирлашмалари тўғрисидаги XIII бобда келтирилган.

    Конституциянинг 56-моддасига кўра ‘Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади’.

    Ихтиёрий аъзолик масаласи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг фақат битта моддасида, аниқроғи 59-моддасида тартибга солинган ва қуйидагича ифодаланган:

    ‘Касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар. Касаба ташкилотларига аъзо бўлиш ихтиёрийдир’.

    Бироқ Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланиб, ўзининг ҳуқуқий-ташкилий мақомига кўра профессионал ташкилот (касаба уюшмаси) эмас.

    Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Ўзбекистон Республикасининг ‘Фермерлик тўғрисида’, ‘Деҳқон хўжаликлари тўғрисидаъги қонунлари меъёрларига зид келадиган меъёрлар мавжуд эмас.

    Юқоридаги меъёрлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ‘Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаъги қонунга ҳам зид эмас, чунки ушбу қонуннинг 3-моддасига биноан, нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.

    Ушбу модданинг иккинчи қисмида ‘Сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, диний ташкилотлар ҳамда бошқа айрим нодавлат нотижорат ташкилотларини тузишнинг, улар фаолиятининг, қайта ташкил этилиши ва тугатилишининг хусусиятлари махсус қонунлар билан тартибга солинади’, деб белгиланган.

    Ўзбекистон Республикасининг ‘Фермерлик тўғрисида’, ‘Деҳқон хўжаликлари тўғрисидаъги қонунлари ўз соҳасида алоҳида қонунлар бўлгани сабабли мазкур соҳада устуворликка эга ва шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг ‘Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаъги қонуни талабларига зид келмайди.

    Шунга ўхшаш меъёрлар етакчи хорижий мамлакатлар, хусусан, АҚШ, Германия, Россия Федерацияси ва бошқа бир қатор мамлакатлар қонунчилигида ҳам мавжуд.

    Масалан, Россия Федерацияси қонунчилигида қуйидаги фаолият турлари, яъни, аудит, арбитраж бошқаруви, энергетика соҳасидаги тадқиқотлар, баҳолаш фаолияти, актуарийлик фаолияти, молиявий ташкилотлар фаолияти, қурувчилик фаолияти, техник буюртмачилик фаолияти, давлатга тегишли ҳудудларда фаолият кўрсатиш, қурилиш ва лойиҳалаш бўйича минтақавий операторлик билан шуғулланганда нодавлат нотижорат ташкилотига аъзолик мажбурийдир.

    Юқорида келтирилган фикрлардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Алишер Қодиров ҳамда сайловолди дебатларининг бошқа иштирокчиларидан қуйидагиларни сўрайди:

    — депутатларнинг, хусусан, ‘Миллий тикланиш’ ва ЎзЛиДеП вакилларининг ҳамда парламентда депутатик корпусига эга бўлган бошқа сиёсий партиялар вакилларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказадиган популистик баёнотларга берилмаслик;

    — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари меъёрларини ўз билганича (эркин) шарҳламасдан, бу борада ваколатли юридик ташкилот ва муассасаларга мурожаат қилиш зарур.

    ‘Миллий тикланиш’ сиёсий партияси етакчиси А.Қодиров Ўзбекистон Республикасининг ‘Фермерлик тўғрисидаъги, ‘Деҳқон хўжаликлари тўғрисидаъги қонунлари меъёрларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг меъёрларига мослигига шубҳа билдирса, бу тўғрида Ўзбекистон Республикасининг ‘Конституцион суд тўғрисидаъги қонунининг 25-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституцион судига мурожаат қилиши мумкинлигини билдирамиз», — дейилади хабарда.

    19.11.2019, 11:14   Изоҳ (0)   19507
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 млн доллар қарз ажратади

    19.11.2019, 10:43

    Миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди

    19.11.2019, 10:28

    UzAuto Motors’да мижозлар автомобилларнинг янги рангини буюртма қилиш имконига эга бўлди

    19.11.2019, 10:13

    Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси: Юридик жиҳатдан «жиноятга мойиллиги бор аёл» деган тушунча йўқ

    19.11.2019, 09:43

    Зангиотадаги колонияда 11 марта судланган аёл жазо ўтамоқда. У биринчи марта 17 ёшида қамалган, яқинда қамоқдан пенсияга чиқади

    19.11.2019, 09:14

    Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодировнинг ҳашаматли уйи 10 млрд сўмга сотувга қўйилди (фото)

    19.11.2019, 07:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасининг энг тезкор футболчиларидан бирига айланди

    Спорт | 20 июл, 17:53

    Индонезияда 280 киши бўлган кемада ёнғин: одамлар денгизга сакрамоқда (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:52

    АҚШда учаётган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:30

    АҚШ Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар черковига ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади

    Дунё | 20 июл, 17:10

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50

    Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш мақсадида скринингдан ўтказилганлар сони маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 16:20

    Исроил гуманитар ёрдам олиш учун кетаётган 36 нафар ғазоликни ўлдирди

    Дунё | 20 июл, 15:47

    “Барселона” Маркус Рэшфорд борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди

    Спорт | 20 июл, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.