Тошкент шаҳар ИИББ Telegram каналларида тарқалган телефон ўғирлигига доир видео юзасидан қўшимча маълумот берди.
Telegram’даги «Эхо Узбекистана» каналида бинога кирган йигит стол устидаги мобил телефонни ўғирлаб, воқеа жойидан яширингани тасвирланган видео пайдо бўлди.
Таъкидланишича, 14 ноябрь куни соат 21:45 да Юнусобод туман навбатчилик қисмига 35 ёшли Шуҳрат исмли эркак мурожаат қилиб, Samsung Galaxy S9+ телефони ўғирлаб кетганини билдирган.
Юнусобод туман ИИЖ ФМБ ходимлари видеокамерадаги ёзувларни ўрганган ҳолда гумонланувчининг шахсини аниқлаган. Маълум бўлишича, телефонни ўғирлаган шахс бунга қадар ҳам судланган 21 ёшли Аҳмаджон исмли йигит бўлиб чиққан. Айни вақтда уни қўлга олиш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)