• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Нега оилангизда ҳамманинг фамилияси ҳар хил?» Исландлардан она тилини ривожлантириш борасида нималарни ўрганса бўлади?

    Ҳар йилнинг 16 ноябрь куни Исландияда она тили куни нишонланади. Исланд тили Европанинг кичик тилларидан бири ҳисобланади, лекин, шу билан биргаликда, исландлар ўз тилини жуда севади ва уни бутун дунёга муваффақият билан реклама қилиб боради. Ҳар йили шу куни исланд тили турли давлатлар университетларида, YouTube’даги машҳур каналларда эсга олинади. «Дарё» ҳам, санадан фойдаланиб, бу ажойиб тил ҳақида диққатга сазовор фактларни тақдим этади. Қуйида келтириладиган маълумотдан билиб оласизки, исландлардан тилни асраш ва ривожлантириш борасида кўп нарса ўрганса бўлади.

    Фото: Google Photos

    1) Исланд тили ҳинд-европа оиласи, герман гуруҳининг шимолий герман ёки скандинав шохобчасига киради. Скандинав тиллари, ўз навбатида, ғарбий ва шарқий гуруҳларга бўлинади. Шарқий скандинав гуруҳига (баъзан континентал скандинав тиллари дейилади) швед, дат, шарқий норск (норвег), ғарбий скандинав гуруҳига исланд, фарер, ғарбий норск тиллари киради. Унда бугунги кунда 350 мингча одам гапиради (асосан Исландияда). Данияда ҳам 8 минг киши исланд тилида гапиради (шулардан 3 минги исландиялик талабалардир);

    Foto: TripAdvisor

    2) Исланд тили Канаданинг Манитоба вилоятида ҳам тарқалган. 1875 йилда Сигтриггур Жонасон бошчилигидаги бир гуруҳ исландлар Манитобадаги Виннипег кўли бўйига ўрнашиб, Канада ҳукумати ажратган ерда янги қишлоққа асос солган. Минг киши яшаган бу қишлоқ ҳатто ўзини Канададан мустақил деб эълон қилган ва конституциясини ишлаб чиққан. Аммо 1880 йилда қиш совуқ келиб, кўплаб исландлар ҳалок бўлган, шундан сўнг Канада бу ерларни ўзига қайтариб олган. Шунга қарамай, Янги Исландия қишлоғи бугун ҳам бор, у ерда яшовчи 1 400 киши бугун ҳам исланд тилида гапиради;

    Янги Исландия.

    Янги Исландия.
    Фото: TripAdvisor

    3) Исландиядан олисда, Канадада яшайдиган исландлар оролнинг ўзида қолган миллатдошларидан бир жиҳати билан фарқ қилади: улар фамилияларга эга. Исландияда фамилия деган тушунча йўқ, барча исландларнинг паспортида уларнинг исми ва отасининг исми ёзилган бўлади. Дейлик, Йоун Эйнарссон исмли исланднинг ўғли паспорт бўйича Олафур Йоунссон (son – ўғил), қизи эса Сигридур Йоунсдоҳтир (dottir – қиз) бўлади. Бу борада Исландияда кўп ҳазиллар юради. Айниқса бошқа давлатга кираётганда чегарачилар «Нега оилангизда ҳамманинг фамилияси ҳар хил?» деб ҳайрон қолиши исландларнинг завқини келтиради;

    4) Охирги йилларда исланд футболчилари маълум муваффақиятларга эришди. Лекин исландлар фақатгина ўйиндаги муваффақиятлари билан мақтанмайди. Улар ғурур билан тилга оладиган факт: «Бутун дунёда футболчиларнинг либосида ё фамилияси, ё лақаби ёзилади. Фақат бизнинг футболчиларнинг либосида отасининг исми кўрсатилади». Тасаввур қилинг, Элдор Шомуродовнинг футболкасида «Шомуродов» эмас, «Азаматович» деб ёзилган бўлса. Исланд футболчиларининг барчасида шундай;

    Фото: «Sports.ru»

    5) Бундан ташқари, исландларда матроним, яъни отасининг исми ўрнига онасининг исмини паспортга ёзиш жуда кенг тарқалган. Масалан, Исландия пойтахти Рейкьявик мэрининг паспортида ҳам отасининг, ҳам онасининг исми ёзилган: Дагур Бергторусон (Бергторанинг ўғли) Эггертссон (Эггертнинг ўғли);

    Рейкьявик.

    Рейкьявик.
    Фото: Wikipedia

    6) Исландиянинг жангари шимолий герман денгизчилари – викинглар кашф қилган. 850-йилларда биринчи саёҳатчи – Наддодур тасодифан оролга келиб қолиб, ниҳоятда совуқ об-ҳаво туфайли уни Снайланд – «қорли ер» деб атаган. Кейинги саёҳатчи – Гардар Сваварссон Исландияда қишлаб, унинг ороллигини аниқлаган. У оролни ўз номи билан Гардарсхольми деб атаган. Ниҳоят, учинчи викинг – Флоки Вильгердарссон оролга бугунги номни берган: у қиш ниҳоятда совуқ келиб, бутун чорваси қирилиб кетгани учун оролни Исланд – «музли ер» деб номлаган;

    Исландия.

    Исландия.
    Фото: AdMe

    7) Исланд тили кичик тил бўлишига қарамай, скандинав тиллари орасида қадимийлиги ва бой ёзма адабиётга эгалиги билан ажралиб туради. Исланд тилидаги энг қадимги китоблар 1100 йилларга оид бўлиб, улар асосан шеърлар ва қонунлардан иборат. Биринчи исланд тарихчиси Ари Торгильссон (1068–1148) ўша пайтларда Islendingabok (Исландия ҳақида китоб) номли асарини ёзган. Скандинав фольклорининг дурдонаси ҳисобланмиш «Кичик эдда» исланд ёзувчиси Снорри Стурлусон (1178–1241) томонидан 1222–1225 йилларда ёзилган. «Катта эдда» ва кўплаб сагалар ҳам исланд адабиёти намуналаридир;

    Фото: YouTube

    8) Гренландия оролига аҳоли кўчиб бориши Исландия билан боғлиқ. Исландиялик Эйрик Малласоч исмли шахс (950–1003) қўшнисини ўлдиргани туфайли уч йилга оролдан қувилган. У янги оролга бориб ўрнашган, лекин бу ерда ундан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Оролни «реклама» қилиш ва аҳолини кўпайтириш мақсадида у юзасини қор қоплаб ётган оролни Грёнланд, яъни «яшил ер» деб атаган;

    Эйрик Малласоч.

    Эйрик Малласоч.
    Фото: Wikipedia

    9) Исланд тили Скандинавиядан ажралиб қолгани туфайли эски тил унсурларини сақлаб қолган; у қадимги скандинав тилига энг яқин тил ҳисобланади. Исландлар бугун ҳам XII–XIII асрларда ёзилган сагаларни бемалол ўқиб тушуна олади, негаки 800 йил ичида бу тилнинг грамматикаси ва лексикаси катта ўзгаришга учрамаган. Лекин замонавий исланд қадимги исланд билан учрашиб қолса, улар бир-бирини тушунмаган бўларди. Бунинг сабаби – қуйида;

    10) Исланд тили фонетикаси катта ўзгаришларга учраган. Бугун исланд тилида 800 йил олдин қандай ёзилган бўлса, худди шундай ёзилади, лекин ўқилиши катта фарқ қилади, шу боис замонавий ўқишда кўплаб имло қоидаларини инобатга олиш керак бўлади. Масалан, b, d ва g ҳарфлари «п», «т» ва «к» деб ўқилади; p, t, k ҳарфлари иккиланиб келса, уларнинг олдидан «ҳ» товуши қўшилади: dottir – «қиз» сўзи «доҳтир» деб, stoppa – «тўхтатмоқ» эса «стоҳпа» деб ўқилади;

    Фото: Wikipedia

    11) Исландлар ўз тилини асрашга жуда катта эътибор беради, давлат махсус тил сиёсатини юритади. Мамлакатда Исланд тили кенгаши ишлайди, унинг таркибига университетлар, маданият вазирлиги, шунингдек, санъаткорлар ва журналистлар киради. Бу кенгаш ҳукуматга тил сиёсати борасида тавсиялар беради ва бу сиёсатнинг юритилишини доимий назорат қилиб боради. 1995 йил 16 ноябрдан бери мамлакатда Исланд тили куни нишонланади. Бу сана энг буюк исланд шоирларидан бири Йоунас Хадльгримссон (1807–1845) туғилган кунга мослаштирилган;

    12) Исландияда она тили тозалигини сақлаш аҳолининг кенг қатламлари ва ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланади. Кўплаб замонавий байналмилал сўзларнинг исландча вариантлари ишлаб чиқилган ва уларни аҳоли ишлатади: tölva – «компьютер», sími – «телефон»;

    Фото: YouTube

    13) Биринчи марта «банан» сўзини исландлаштиришда тил тозалиги тарафдорлари мағлубиятга учраган. Дастлаб банана сўзи ўрнига bjugaldin («пьюальтин» ўқилади) сўзи таклиф қилинган эди (bjuga – «сосиска», aldin – «мева»). Аммо бу сафар кўпчилик зиёлилар ошириб юборилганини тан олди. Шундан буён Исландияда азалдан мавжуд бўлмаган нарса-буюмлар учун янги сўз ўйлаб топмасликка ҳаракат қилишади. Banani («панани» ўқилади) сўзи эса исланд тили луғатига киритилган;

    Фото: Google Photos

    14) Исландияда исмлар реестри ишлаб чиқилган бўлиб, чақалоққа бериладиган исмлар шу реестрдан олиниши ҳамда у ерда белгиланган қоидаларга бўйсуниши керак. Исм исланд тили имло қоидаларига мувофиқ ёзилиши, унда фақат исланд алифбосида мавжуд ҳарфлар қатнашиши мажбурий (бу исмида z ҳарфи бор одамларни қайғуга солиши тайин, негаки бу ҳарф 1973 йилда исланд алифбосидан олиб ташланган). Шунингдек, исм келишиклар бўйича турланишда муаммога дуч келмаслиги, у исланд тилида гапирувчиларга салбий ёки кулгили сўзларни эслатиб юбормаслигини текшириш зарур.

    Фото: YouTube
    16.11.2019, 17:48   Изоҳ (0)   85410
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.