• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда адвокатлар сони нега камлигига мутассаддилар изоҳ берди

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 12 ноябрь куни Адвокатлар палатаси ва Адлия вазирлиги вакиллари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    ЎзАнинг хабар беришича, анжуманда 2018 йил 12 майда қабул қилинган «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони ижроси юзасидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

    Қайд этилишича, тергов ҳибсхоналари ва ёпиқ турдаги муассасаларда адвокатлар ва ҳимоя остидаги шахслар учрашуви учун аудио ва видеокузатув қурилмалари бўлмаган 69 та хона қайта жиҳозланиб, уларда визуал кўриб туриш имконияти яратилди.

    Шунингдек, адвокатлик лицензиясини бериш ва адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди. Адвокатлик лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш суд томонидан амалга оширилиши белгиланди.

    Натижада адвокатларнинг лицензиясини тугатиш жорий йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 бараварга (13 нафар) камайди. Адвокатларнинг суд биносида компьютер, мобил ва бошқа алоқа воситаларидан ҳеч бир монеликсиз фойдаланиши йўлга қўйилди.

    Тадбирда Ўзбекистонда нима сабабдан адвокатлар сони камлиги, соҳа бўйича мутахассисларнинг етишмаслиги борасидаги саволга Адвокатлар палатаси раиси биринчи ўринбосари Шуҳрат Содиқов жавоб берди.

    «Қонунчилигимиз бўйича адвокат бўлиш учун талабгор 2 йиллик юридик тажрибага эга бўлиши керак. Биз соҳага ёшларни жалб қила олмаяпмиз. Ҳозирда 4 минг адвокат орасида 70 нафаргина 30 ёшгача бўлгани бор. Талабалар билан яқиндан ишлаяпмиз, лекин уларни касбимизга олиб киришда 2 йиллик тажриба деган жойи бор ва биз 2 йилни йўқотяпмиз. Талабгор ё чет элга ўқиш ёки ишга кетиб қолади, ё бошқа иш топиб кетади. Адвокатлар палатаси ҳузурида талабалар учун клуб очганмиз. Куни кеча ундаги Тошкент давлат юридик университетининг 15 нафари адвокат бўламан деяпти, лекин улар эртага 2 йил сенга иш бера олмайман деганимиздан кейин уни бошқа иш берувчи олиб кетади. Шу тариқа ёш кадрларни ҳам йўқотяпмиз. Янги қонунда бу тўсиқни олиб ташлаймиз ва келажакда умид қиламизки адвокатлар сони ортади», — деган у.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда 1 та адвокат 8 250 нафар фуқарога тўғри келади. Бу кўрсаткич АҚШда 256 нафар, Италияда 260 нафар, Германияда 500 нафар, Озарбайжонда 667 нафар, Голландияда 900 нафар, Францияда 1 403 нафар, Қозоғистонда 4 000 нафар фуқарога тўғри келади.

    14.11.2019, 02:31   Изоҳ (0)   13007
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда фуқарони 100 млн сўмга алдаб кетган шахс қўлга олинди

    14.11.2019, 00:29

    Давлат хизматлари марказларида кўчмас мулкка қўйилган тақиқни аниқлаш мумкин бўлади

    13.11.2019, 23:59

    Тошкентда йўқолиб қолган 11 ёшли қизалоқ қаердалиги аниқланди

    13.11.2019, 23:41

    Булунғурда 1,3 млрд сўм қўшилган қиймат солиғини қасддан тўламаслик ҳолати аниқланди

    13.11.2019, 23:19

    Божхоначилар 78,5 млн сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасини фош қилди 

    13.11.2019, 22:43

    «Адолат» партияси «Лукойл» амалдорининг ишчиларни ҳақорат қилган видеога муносабат билдирди

    13.11.2019, 22:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.