Евроиттифоқ кенгаши Венесуэлага қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Кенгаш Венесуэлага нисбатан чеклов чораларини 2020 йил 14 ноябрга қадар узайтиришга қарор қилди», — дейилади якуний баёнотда.
Чеклов чоралари мамлакат қурол ва полиция анжомлари етказиб беришга тақиқ, шунингдек, Евроиттифоққа кириши ва банк тизимидан фойдаланиш ман этилган 25 кишилик қора рўйхатни ўз ичига олади.
Изоҳ (0)