Шарқий Австралиянинг икки штатида ўрмон ёнғинлари туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Ёнғинларга 35 даражадан юқори ҳарорат ва ёғинлар камлиги сабаб бўлаётгани айтилмоқда.
Янги Жанубий Уэльсда аланга олган ёки куйиб бўлган ҳудудлар 970 минг гектарга етган. Ушбу штатдаги Сидней шаҳрида 10 йил мобайнида илк бор ёнғиннинг ҳалокатли даражаси эълон қилинган. Квинслендда эса 11 минг гектар ер ёнмоқда.
Изоҳ (0)