Каталония мустақиллиги тарафдорлари 11 ноябрь, душанба куни марказий Испания ва Францияга олиб бориладиган автомагистралларни блокировка қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Намойишчилар йўлларни ўз автомобиллари билан тўсди.

Уларнинг айтишича, акциядан кўзда тутилган мақсад «Испания расмийларига можарони ҳал қилишнинг ягона йўли музокаралар эканлигини етказиш»дан иборат.

Франция ва марказий Испаниядаги чегара пунктларида полиция иштироки кучайтирилгани айтилмоқда.