• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    БМТ Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантиришга 2 млн доллар ажратди. Бу пулга янги давлат органи ташкил этилиши мумкин

    Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мамлакатдаги доимий вакили Хелена Фрэйзер ижтимоий ҳимоя бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги шартномани имзолади.

    Фото: БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати

    Фото: БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати

    Қайд этилишича, мазкур ҳужжат ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик мақсадида аҳолининг ижтимоий жиҳатдан энг заиф бўлган қатламларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш борасидаги устувор йўналишларни белгилаб беради.

    «Сўнгги йилларда Ўзбекистон йиллик ялпи ички маҳсулотининг 6—9 фоизини ижтимоий ҳимоя хизматларига йўналтириб келмоқда. Шунга қарамасдан тизимда унинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатувчи тўсиқлар мавжуд. Масалан, ижтимоий ҳимоя вазифалари ҳозирги кунда бир нечта вазирликлар ва идоралар зиммасида бўлиб, тарқоқ ҳолдадир. Бу эса, ҳимояга муҳтож инсонлар ва оилаларни танг вазиятлардан чиқариш учун зарур бўладиган умумий қарашлар ва комплекс ёндашувлар йўқлигига олиб келади.

    Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, мамлакатда давом этаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар баъзи ижтимоий жиҳатдан заиф аҳоли қатламлари учун қисқа муддатли кучли таъсирни юзага келтириши мумкин. Шу боис бундай инсонларга кучли ижтимоий ҳимоя тизими орқали ёрдам кўрсатиш зарур», — дейилади хабарда.

    Бу борада, БМТ ҳамда Ўзбекистон ҳукумати мамлакатнинг ижтимоий ҳимоя тизимини ислоҳ қилиш дастурини биргаликда амалга оширишга келишди. Дастурнинг мақсади юқори сифатли ижтимоий ҳимоя хизматлари барча инсонлар учун бутун умрлари давомида кўрсатилишини таъминлашдан иборат. Дастур асосий эътиборни қуйидаги учта устувор йўналишларга қаратади:

    • ижтимоий ҳимоя бўйича ягона давлат органини ташкил этиш орқали ижтимоий ҳимоя вазифалари турли вазирликлар ва идоралар ўртасида тарқоқ ҳолда эканлиги муаммосини ҳал қилиш;
    • халқаро стандартларга мос равишда кенг қамровли миллий ижтимоий ҳимоя стратегиясини ишлаб чиқиш. Мазкур жараён ижтимоий ҳимоя тушунчасини хайрияга асосланган ёндашувдан инсон ҳуқуқларига асосланган ёндашув сифатида англашга ўтказишга урғу бериши кўзда тутилган;
    • ногиронлиги бўлган инсонларга ижтимоий ҳимояни тақдим этишда «нафақалар+хизматлар» интеграллашган ёндашувини синов тариқасида амалга ошириш. Қўшма дастур Ногиронлиги бўлган инсонлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилиш ҳамда Фаолиятнинг халқаро классификациясини жорий этиш орқали ногиронлиги бўлган инсонларнинг ҳуқуқларини янада кенгроқ таъминлаш ва уларнинг ҳаётларини сезиларли даражада яхшилашга эътибор қаратади.
    Умумий қиймати икки миллион АҚШ долларига тенг бўлган қўшма дастур БМТ томонидан молиялаштирилувчи 24 та муваффақиятли лойиҳалардан бири бўлиб, уларни танлаш жараёнида жами 114 та таклиф ўрганиб чиқилди. Қўшма дастур кейинги икки йил давомида амалга оширилади.

    Қўшма дастур Вазирлар Маҳкамаси, Бош Прокуратура, турли вазирликлар ҳамда фуқаролик жамияти ташкилотлари билан биргаликда амалга оширилиши кўзда тутилган. БМТнинг учта агентлиги – Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ва БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) ўз тажрибалари ва салоҳиятлари доирасида ушбу лойиҳанинг амалга оширилишида кўмак беради.

    12.11.2019, 13:18   Изоҳ (0)   15824
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон хурмо экспорти бўйича дунёнинг етакчи учлигидаги ўрнини йўқотди

    12.11.2019, 13:03

    Бухорода ИИВ ходимини ҳақоратлаган фуқаро 10 ойга қамалди

    12.11.2019, 12:48

    Жиззахда лўли миллатига мансуб фуқароларга янги уйлар ажратилди (фото)

    12.11.2019, 12:31

    Абдулазиз Комилов Бруссельда Европа Иттифоқига раислик қилаётган Финландия Ташқи ишлар вазири билан учрашди

    12.11.2019, 12:02

    Риштонда икки нафар вояга етмаган қиз ис газидан заҳарланиб вафот этди

    12.11.2019, 11:32

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилиш кузатилади

    12.11.2019, 11:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент ёки Самарқанд — қайси шаҳарда яшаш арзон ва қулай?

    Ўзбекистон | 18 июл, 17:35

    Европадаги ёнғинлар Люксембург катталигидаги ҳудудни кул қилди

    Дунё | 18 июл, 17:10

    Гапирмайди, фақат акиллайди: Таиландда итлар орасида улғайган бола топилди

    Дунё | 18 июл, 16:55

    Луис Энрике “ПСЖ” раҳбариятидан 3 нарсани талаб қилди

    Спорт | 18 июл, 16:50

    “Украина Россияга қарши туриш учун қурол ишлаб чиқаришни оширади” — Зеленский

    Дунё | 18 июл, 16:40

    Турк сериаллари суратга олинадиган жойларга саёҳат: қайси ҳудудда машҳур актёрларни учратиш мумкин?

    Кино | 18 июл, 16:30

    Form компанияси сузувчилар учун Smart Swim 2 номли “ақлли” кўзойнакларни тақдим этди (фото)

    Технологиялар | 18 июл, 16:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.