Хабаровск ўлкасида мигрантларнинг жамоат транспортини ҳайдашига тақиқ қўйилди. Бу борадаги тегишли фармойишни Хабаровск губернатори Сергей Фургал имзолаган, деб хабар беради Sputnik.
Ҳужжатга кўра, 2020 йил январдан бошлаб Хабаровск ўлкасида патентлар асосида ишловчи хорижлик ҳайдовчилар транспорт соҳасида фаолият юрита олмайди.
«Хабаровск ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан меҳнат фаолияти билан шуғулланадиган хорижий фуқароларни жалб қилиш учун 2020 йилда тақиқни белгиланган», — дейилади фармойишда.
Таъкидланишича, меҳнат муҳожирлари шаҳар, вилоят ва халқаро транспорт воситаларини бошқариши мумкин эмас.
Бундан ташқари, Фургал иш берувчиларга ўз компанияларидаги хорижлик ишчилар сонини тенглаштиришни буюрди.
Мавзуга доир: Санкт-Петербургда ишлаш учун бериладиган патентларнинг 70 фоизи ўзбекистонлик мигрантлар ҳисобига тўғри келмоқда
Изоҳ (0)