Боливия раҳбари Эво Моралес мамлакатда янги президентлик сайловлари ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мен Боливия халқи овоз бериш йўли билан янги ҳукуматни сайлашини таъминлаш учун сайловларни чақираман. Барчадан ҳозирги таранглик пасайиши учун ҳаракат қилишини сўрайман. Барчадан тинчлик-осойишталикни кафолатлашини сўрайман.Моралеснинг айтишича, сайловларни Олий сайлов судининг янги таркиби ўтказади.Эво Моралес, Боливия раҳбари
Маълумот учун:
Америка давлатлари ташкилоти аудиторлар гуруҳи жорий йил 20 октябрда бўлиб ўтган сайловлар натижасини тасдиқлай олмаслиги, шу сабабли янги сайловлар ўтказишни тавсия қилиши билдирилган ҳисоботни эълон қилганди.