Чилида намойишчилар пойтахт Сантьягодаги Педро де Валдивия номли университетга ўт қўйди. Бу ҳақда 24 Horas хабар бермоқда.
Бу айнан ўт қўйиш бўлгани айтилмоқда. Кўп минг кишилик норозилик намойиши университет яқинида, Италия майдонида бўлиб ўтаётганди.
Шаҳар ўт ўчириш хизмати ёнғинни бартараф этишга 20 дан ортиқ бригада сафарбар этилгани, ҳодисада бир нафар ўт ўчирувчи яраланганини маълум қилди.
Университетнинг айни пайтдаги ҳолати ҳақида маълум қилинмаган.
https://twitter.com/BomberosNunoa/status/1192927952817836032
Изоҳ (0)