«Дарё» интернет нашрида Чироқчи туманининг «Сувлиқ» қишлоғида чириб қолган симёғочлар аҳволидан ташвишда» сарлавҳали мақола эълон қилинганди. Мазкур мақолада тилга олинган ҳолатлар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан ўрганилди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Фото: «Ҳудудий электр тармоқлари» матбуот хизмати

«Сувлиқ»даги чириган симёғоч.
Фото: Ўктам Садинов

Ташкилот матбуот хизматининг ёзишича, «Сувлиқ» қишлоғидаги электр энергияси таъминотини яхшилаш учун мавжуд 669-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи электр узатиш тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Айни пайтда зарур таянчлар ўрнатилиб, электр узатиш тармоқлари тортиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Фото: «Ҳудудий электр тармоқлари» матбуот хизмати

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги «Обод қишлоқ» дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3630-сонли қарорига асосан Чироқчи тумани «Сувлиқ» қишлоғидаги истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаб турган тасарруфимиздаги мавжуд 11,9 км электр электр узатиш тармоғида реконструкция ва модернизация ҳамда мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилган, — дейилади матбуот хизмати хабарномасида.