Ўзбекистон мусулмонлар идораси ижтимоий тармоқларда бахс-мунозаларга сабаб бўлган Тошкентдаги «Искандархўжа» масжиди имом ноиби Мажидов Муроднинг маърузасидаги Нажмиддин Кубро ҳазратлари билан бўлган ит воқеаси юзасидан баёнот берди.

Фото: «Дарё»

Маърузада улуғ зотнинг назари тушган итнинг қабрини айланган инсон қутуриш касаллигидан халос бўлиши тўғрисидаги ривоят айтилган.

Қайд этилишча, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассислари Мажидов Мурод билан мазкур масала юзасидан суҳбат олиб борган. Имом-домла мутасаввиф олимлар асарларида келган воқеаларни баён қилиш асносида ит қабрини айланиш масаласини асоссиз маълумотларга таянган ҳолда нотўғри гапни айтиб юборганини тан олган.

«Таъкидлаш зарурки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси имом-домлаларни доимо ҳужжат-далил билан гапиришга ундайди. Зеро, динимизни тарғиб қилишда асоссиз ривоятларга ҳожат йўқ», — дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарида.