Япония бош вазири Синдзо Абэ парламентдаги чиқиши чоғида ҳукуматининг икки вазири истеъфога чиққани учун мамлакат халқидан кечирим сўради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Атиги бир ой ичида икки вазир истеъфо берди. Уларни тайинланган шахс сифатида бунга жавобгарлигимни ҳис этаман ва япон халқидан узр сўрайман», — дея таъкидлаган Абе.
Япония ҳукуматининг янги таркиби сентябрь ойи ўрталарида шакллантирилган эди. Бироқ бир ой давомида икки мансабдор — иқтисодиёт, савдо ва саноат ҳамда адлия вазирлари истеъфо беришга мажбур бўлди.
Маҳаллий нашрлар уларни парламентга сайланаётган чоғда сайловчилар кўнглини олишга уринганини фош қилди. Жумладан, собиқ вазирлар округларидаги сайловчиларга сайлов штаблари ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатган. Бу эса маҳаллий қонунчиликда ман этилган.
Изоҳ (0)