Франция махсус кучлари ‘Ал-Қоида’ террорчилик ташкилотига алоқадор жангарилар гуруҳи раҳбарини йўқ қилди. Бу ҳақда Франция мудофаа вазири Флоранс Парли Twitter’даги аккаунтида маълум қилди.
Али Майчу исмли жангарилар етакчиси 9 октябрда Малида йўқ қилинган. Парлининг сўзларига кўра Майчу Сахел вилоятида қидирув эълон қилинган энг хавфли террорчилардан бири эди. Франция мудофаа вазирлиги раҳбари террорчининг янги жангариларни тарбиялаш ва хавфли терактларни ташкиллаштириш билан шуғулланган.
23 сентябрда Афғонистоннинг Гилменд вилояти Муса-Кала қишлоғида ўтказилган операцияда ‘Ал-Қоида’нинг Ҳиндистон минтақасидаги етакчиси Асим Омарнинг ўлдирилгани, шунингдек, 27 октябрда АҚШ коалиция қўшинлари Суриянинг Идлиб вилоятида ўтказган ҳарбий амалиёти давомида ИШИД раҳнамоси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг йўқ қилингани маълум бўлганди.
Мавзуга доир:
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)