«Реал» клуби «Манчестер Сити» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлингни сотиб олмоқчи.
Sky Sports’нинг хабар қилишича, испан клуби Стерлинг трансфери борасида таклиф тайёрламоқда. «Реал» инглиз футболчиси учун 70 миллион фунт тўлашга ҳамда музокараларга ҳужумчи Гарет Бэйлни қўшишга тайёр.
Мадридликлар клуби вакиллари Стерлингни Англия термасининг Черногория ва Косовога қарши ўйинларида кузатиб боради. Ушбу баҳслардан сўнг «Қироллик клуби» якуний қарорни қабул қилади.
Бироқ «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола Бэйлни олиб келишга қизиқмаяпти. Агар инглиз клуби Бэйлни жамоада кўришни истамаса, у ҳолда «Реал» президенти Флорентино Перес Стерлинг трансфери учун 222 миллион еврога яқин маблағ сарфлашга тайёр.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)