Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Гидрометеорология хизмати маркази 29—31 октябрь ва 1 ноябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 29 ва 31 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 30 октябрь ва 1 ноябрда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, 29-30 октябрда баъзи жойларда 15—20 метр/секунд гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 октябрда кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 20—25 даража иссиқ, 30—31 октябрь ва 1 ноябрда кечаси 2—7 даража, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 29 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 30 октябрда айрим жойларда ёмғир ёғади, 31 октябрь ва 1 ноябрда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади, 30—31 октябрда баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 29—30 октябрда 20—25 даража, 31 октябрда 18—23 даража иссиқ, 1 ноябрда 15—20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 29 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 30—31 октябрь ва 1 ноябрда айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, 30—31 октябрда баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29 октябрда 5—10 даража, 30—31 октябрь ва 1 ноябрда 7—12 даража илиқ, кундузи 29—31 октябрь 20—25 даража иссиқ, 1 ноябрь 15—20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 29 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 30—31 октябрда ва 1 ноябрда айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, 30—31 октябрда баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9—14 даража илиқ, кундузи 29—31 октябрда кундузи 23—28 даража, 1 ноябрда 18—23 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, октябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 30 октябрда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, 31 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5—10 даража илиқ, кундузи 29—31 октябрда 20—25 даража, 1 ноябрда 18—23 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 30—31 октябрда айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, 30—31 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2—7 даража, кундузи 29—31 октябрда 12—17 даража, 1 ноябрда 7—12 даража илиқ бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди