Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн (Германия) шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Визбаден шаҳрида жойлашган «Kartina TV» халқаро телеканаллар тармоғи билан ҳамкорлик доирасида мазкур тармоқда Ўзбекистон телеканаллари намойиши йўлга қўйилди, дeб хабар беради «Dunyo» АА.
Маълумотларга кўра, «O‘zbekiston», «O‘zbekiston 24», «UzReport», «Milliy» ва «Zo‘r TV» телеканаллари намойиши йўлга қўйилган.
Юқорида келтирилган телеканалларни Европа ва Осиё мамлакатлари, Яқин Шарқ давлатлари, Шимолий ва Жанубий Америка минтақасида 14 кунлик архиви сақланган ҳолда кўриш мумкин.
Мавзуга доир: Миллий ТВ контентини хорижда Kartina TV ривожлантиради
Изоҳ (0)