Пойтахтнинг Яшнобод туманидаги Авиасозлар даҳасида 4 қаватли уйнинг том бўғот қисмининг 70 кв.м. майдонида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 27 октябрь, якшанба куни Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари манзилга соат 13:51 да етиб борган ва тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 14:06 да қуршаб олиниб, соат 14:20 да бартараф этилган.
Тахминларга кўра, ёнғин келиб чиқишига томда оловли-таъмирлаш (сварка) ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларининг бузилиши асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Ҳозирда ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.
Изоҳ (0)